పవిత్ర ఖురాన్ యొక్క భావార్థాల అనువాదం - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - అనువాదాల విషయసూచిక


భావార్ధాల అనువాదం వచనం: (7) సూరహ్: సూరహ్ హూద్
وَهُوَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ وَكَانَ عَرۡشُهُۥ عَلَى ٱلۡمَآءِ لِيَبۡلُوَكُمۡ أَيُّكُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلٗاۗ وَلَئِن قُلۡتَ إِنَّكُم مَّبۡعُوثُونَ مِنۢ بَعۡدِ ٱلۡمَوۡتِ لَيَقُولَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ مُّبِينٞ
У шундай Зотки, мана шундай буюк осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни олти кунда яратди. Бундан олдин У Зотнинг Арши сув устида эди. Эй одамлар, сизлардан қайси бирингиз яхшироқ амал қилиб, Аллоҳни рози қилишингиз ва қайси бирингиз ёмон амал қилиб, Аллоҳни ғазаблантиришингизни синовдан ўтказиш, кейин эса ўша қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофот бериш учун шундай қилди. Эй Пайғамбар, агар сиз уларга: "Ўлгандан кейин ҳисоб-китоб учун яна қайта тириласизлар", десангиз, куфр келтирган ва қайта тирилишни инкор қилган кимсалар: "Сен тиловат қилаётган бу Қуръон ҳақ эмас, у очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас", дейдилар.
అరబీ భాషలోని ఖుర్ఆన్ వ్యాఖ్యానాలు:
ఈ పేజీలోని వచనాల ద్వారా లభించే ప్రయోజనాలు:
• سعة علم الله تعالى وتكفله بأرزاق مخلوقاته من إنسان وحيوان وغيرهما.
Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билади. Инсондир, ҳайвондир, ҳамма махлуқотларини ризқ билан таъминлайди.

• بيان علة الخلق؛ وهي اختبار العباد بامتثال أوامر الله واجتناب نواهيه.
Яратиш сабаби баён қилиняпти. У бандалар Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиларми, тақиқларидан тийиладиларми, шуни синаш экан.

• لا ينبغي الاغترار بإمهال الله تعالى لأهل معصيته، فإنه قد يأخذهم فجأة وهم لا يشعرون.
Аллоҳ гуноҳкорларни жазоламасдан, муҳлат бериб қўйганига ғофил қолмасмаслик лозим. Чунки жазо улар ўзлари сезмаган ҳолда тўсатдан келиб қолиши мумкин.

• بيان حال الإنسان في حالتي السعة والشدة، ومدح موقف المؤمن المتمثل في الصبر والشكر.
Инсоннинг танглик ва кенглик ҳолатдаги аҳволи баён қилиняпти. Сабр ва шукр қиладиган мўминнинг мавқифи мадҳ этиляпти.

 
భావార్ధాల అనువాదం వచనం: (7) సూరహ్: సూరహ్ హూద్
సూరాల విషయసూచిక పేజీ నెంబరు
 
పవిత్ర ఖురాన్ యొక్క భావార్థాల అనువాదం - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - అనువాదాల విషయసూచిక

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

మూసివేయటం