У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар.
Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар», дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар.
Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар.
(Аввалги мушриклар ҳар қанча жоҳил бўлсалар ҳам, ҳозиргиларга қараганда бир оз инсофли бўлган экан. Улар ҳозирги мушрикларга ўхшаб, «ёзиб олган», демасдан, «ёздириб олган», демоқдалар. Чунки улар Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг ўқиш ва ёзишни билмасликларини яхши биладилар. Шунинг учун афсоналарни бошқаларга ёздириб олган, дедилар. Яъни, ўша афсоналар Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга эртаю кеч айтиб турилади, дейдилар.)
Сен: «Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳимли Зотдир», дегин.
(Қуръонни ҳамма нарсани билгувчи зот — Аллоҳ нозил қилгандир. Ҳамма нарсани билгувчи Зот ўтган умматларнинг тарихини ҳам жуда яхши билади. Ўтганларнинг афсоналарини бировдан ёздириб олишга ҳожат йўқ. Балки бу афсоналар ёлғон, бидъат ва хурофотларга тўлиқдир. Қуръони Каримда эса, ўтган умматларнинг қиссалари энг рост ва тўғри равишда келтирилади. Кишиларни улардан ўрнак олишга чақирилади. Вақт ўтиб, илм ривожланиши билан бу ҳақиқат яна ҳам равшанлашиб бормоқда.)
Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини — остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди.
(Аллоҳ хоҳласа, бу нарсаларни истаган лаҳзада пайғамбарига ато этиши ҳеч гап эмас. Лекин мақсад боғу роғ ва қасрлар эмас. Мақсад ҳамма нарсанинг холиқи Аллоҳ таолонинг розилигига эришишдир.)
Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар.
(Қиёмат соатини ёлғонга чиқарганларга Аллоҳ таоло томонидан тайёрлаб қўйилган дўзах шу даражада даҳшатлики, у кофирларни узоқдан кўриши билан ғазаби тўлиб-тошиб, қайнаб ўкира бошлайди.)
У(мушрик)ларни ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларини тўплаган кунда, У зот: «Анави бандаларимни сизлар адаштирдингизми ёки улар ўзлари йўлдан оздиларми?!» дейдир.
(Бу дунёда мушрик бўлиб, Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат этиб, ўшаларнинг «айтгани»ни қилиб, ўшаларнинг «розилиги»ни тилаб ўтган манави бандаларнинг мушрик бўлишлари сабаби нима? Уларни ўша «худо»лари адаштирдими? Ёки ўзлари йўлдан оғдиларми?)
Улар: «Ўзинг поксан! Сендан ўзгани дўст тутмоқ биз учун ярашмас. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (шунчалик) ҳузурлантирдингки, ҳатто улар зикрингни унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар», дерлар.
Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни торттирамиз.
Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган Зотдир.
(Оддий башардан пайғамбар юбориб одамларни синовга учратдик, баъзилари синовдан ўта олмай, оддий башар ҳам пайғамбар бўладими, деб йўлдан адашди. Уларнинг бу тасарруфлари эса, иймонлилар учун синов бўлди.)
Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз.
(Кофирларнинг бу дунёда қилган баъзи бир яхши амаларидан умидлари бўлиши мумкин. Аммо иймон бўлмаганидан кейин у ишлар ҳеч фойда бера олмайди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло у амалларни ҳам тўзон каби сочиб юборади.)
«Батаҳқиқ, менга Зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир».
(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқага эргашганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қуръон йўлидан бошқа йўлга юрган, Қуръондан бошқа дастурга амал қилганларнинг барчасининг ҳоли шу бўлади. Қиёмат куни уларнинг ҳаммасининг бу дунёдаги «дўст»лари ёрдамсиз ташлаб кетади.)
Куфр келтирганлар: «Унга Қуръон бир йўла нозил қилинса эди», дедилар. Биз сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик ва уни дона-дона қилиб ўқидик.
(Яъни, эй Муҳаммад, Биз сенинг қалбингни Қуръон билан собит қилиш, қувватлаш учун уни бўлак-бўлак ҳолда нозил этдик ва гўзал равишда дона-дона қилиб ўқиб бердик. Қуръон бирданига тушмасдан, бўлак-бўлак бўлиб тушар, ҳар ваҳий келганида Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг қалблари қувватланар, кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшилар эди.)
Од, Самуд ва қудуқ эгаларини ҳамда бу орадаги асрларни эсла.
(Биз «қудуқ» деб таржима қилган сўз ояти каримада «расс» ибораси ила ифодаланган бўлиб, ичи маҳкамланмаган, нураб турган қудуққа айтилади. Ривоятларда келишича, ўша жиноятчи қавм қудуқ атрофида ўтирганларида, у қулаб, ҳаммалари ичига тушиб ҳалок бўлган эканлар. Баъзи тафсирчиларимиз, бу қавм Солиҳ алайҳиссалом қавми, десалар, бошқалари Шуайб алайҳиссалом қавмидир, дейдилар. Ибн Жарир Табарий эса, улар Ухдуд эгаларидир, деган эканлар. Улар ҳақида Буруж сурасида сўз юритилган.)
Ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?!
(Йўқ, албатта. Пайғамбарнинг вазифаси ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганларга вакил бўлиш эмас, балки Аллоҳдан келган амрларни кишиларга етказишдир.)
Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар.
(Ушбу ояти каримада Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.)
Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик.
(Ҳа, агар Аллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни узаймай ҳам, қисқармай ҳам турадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмай тураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнинг улкан қудрати турибди.)
У, икки денгизни — буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир.
(Барча уммонлар ва денгизлар шўр, дарёлар чучук. Дарёлар оқиб бориб сувини денгизларга, уммонларга қуяди. Аммо бу билан денгиз суви чучук бўлиб қолмайди, дарё суви шўр бўлиб қолмайди. Зотан, дарёларнинг суви ҳам денгиз ва уммонлардан буғланиб кўтарилган сувдан иборат.)
Сен: «Мен сизлардан бунинг учун ажр сўрамайман, фақат, ким хоҳласа, Робби томон йўл олишини (сўрайман)», деб айт.
(Исломда эътиқод-динга кириш ёки унинг аъзолари сафида бўлиш учун тўланадиган бадал ёки солиғу мажбуриятлар йўқ. Хоҳлаган киши Аллоҳга томон йўл олсин. Унга иймон келтирсин, ибодат қилсин. Бошқалар эса, унинг йўлини тўсмасин.)
У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра. @సరిదిద్దబడింది
У осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратган, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир. У Роҳмандир. Бас, ўша ўта Хабардордан сўра.
(Ушбу маънолар эътиқод бобида ўта нозик ва ҳассос эканлиги эътиборидан уламоларимиз жуда ҳам эҳтиёткорлик билан баён қилишга ҳаракат қиладилар. «Олти кун» масаласига келганда, баъзилари, бу дунёнинг кунларига ўхшаш кунлар, Аллоҳ «бўл» деса бўлиб қолар эди-ю, лекин бандаларга шошилмай иш қилишни ўргатиш мақсадида шундай қилди, дейдилар. Бошқалари эса, «олти кун» қандай кунлар эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бизнинг кунларимиз осмонлару Ер яратиб бўлингандан кейин, қуёш мажмуасидаги сайёралар низоми яратилгандан кейин вужудга келган тушунчалар, дейдилар. «Сўнгра» калимаси одатда «кейин» маъносидаги тартибни ифода қилади, бу оятдаги «сўнгра» эса, мартабани билдиради.)
Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир.
(Роҳманнинг суюкли бандаси бўлиш шарафига эришган инсон Ер юзида камтарлик, содда ва мулойимлик билан юради. Унда такаббурлик, манманлик, ваҳшату даҳшат, турли сохта кўринишлардан асар ҳам бўлмайди. Шу билан бирга, бўшанглик, иродасизлик, беҳуда қисилиб-қимтиниш, ўзини пастга уришлик ҳам бўлмайди.)
Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
(Аллоҳга ширк келтириш улкан зулмдир. Бировни ноҳақдан ўлдирадиган одам Роҳманнинг суюкли бандаси бўла олмайди. Зинода ҳам моддий, ҳам маънавий равишда одам ўлдириш руҳи бор. Зинокорлар бола кўришдан қочадилар. Улар, зинодан бола бўлиб қолмаслигига уринадилар. Бу эса, ўзига хос одам ўлдиришдир. Аллоҳга ширк келтирса, ноҳақдан одам ўлдирса ва зино қилса, гуноҳнинг уқубатига дучор бўлади.)
Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли бўлган Зотдир.
Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар.
(Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта эканлиги унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ-яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир, тавба ҳам амалсиз бўлмас.)
పవిత్ర ఖురాన్ యొక్క భావార్థాల అనువాదం - ఉజ్బెక్ అనువాదం - ముహమ్మద్ సాదిఖ్ - అనువాదాల విషయసూచిక
ఉజ్బెక్ భాషలో అల్ అల్ ఖుర్ఆన్ అల్ కరీమ్ అల్ కరీమ్ అనువాదం - అనువాదం ముహమ్మద్ సాదిఖ్ ముహమ్మద్ యూసుఫ్ - హిజ్రీ 1430 ముద్రణ - రువ్వాద్ అనువాద కేంద్రం పర్యవేక్షణలో సరిదిద్ద బడింది – మీ అభిప్రాయం పంపేందుకు, క్వాలిటీ అంచనా వేసేందుకు మరియు నిరంతరం అభివృద్ధి చేసేందుకు వీలుగా ఒరిజినల్ అనువాదం కూడా అందుబాటులో ఉంచబడింది.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
అన్వేషణ ఫలితాలు:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".