Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة * - Mealler fihristi

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Anlam tercümesi Sure: Sûretu'ş-Şems   Ayet:

Шамс сураси

وَٱلشَّمۡسِ وَضُحَىٰهَا
Қуёш ва унинг ёғдусига қасам.
Arapça tefsirler:
وَٱلۡقَمَرِ إِذَا تَلَىٰهَا
Унинг ортидан келган ойга қасам.
Arapça tefsirler:
وَٱلنَّهَارِ إِذَا جَلَّىٰهَا
Уни равшан қилиб кўрсатган кундузга қасам.
Arapça tefsirler:
وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰهَا
Уни ўраб-яширган кечага қасам.
Arapça tefsirler:
وَٱلسَّمَآءِ وَمَا بَنَىٰهَا
Осмонга ва уни бино қилган Зотга қасам.
Arapça tefsirler:
وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا طَحَىٰهَا
Ерга ва уни тўшаб қўйган Зотга қасам.
Arapça tefsirler:
وَنَفۡسٖ وَمَا سَوَّىٰهَا
Жонга ва уни расо қилиб яратган Зотга қасам.
Arapça tefsirler:
فَأَلۡهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقۡوَىٰهَا
Кейин унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб қўйган Зотга қасам.
Arapça tefsirler:
قَدۡ أَفۡلَحَ مَن زَكَّىٰهَا
Дарҳақиқат, уни поклаган киши нажот топди.
Arapça tefsirler:
وَقَدۡ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا
Уни кўмиб хорлаган кимса эса ноумид бўлди.
Arapça tefsirler:
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِطَغۡوَىٰهَآ
Самуд ҳаддидан ошиб (пайғамбарлари Солиҳ алайҳиссаломни) ёлғонга чиқарди.
Arapça tefsirler:
إِذِ ٱنۢبَعَثَ أَشۡقَىٰهَا
Эсланг, уларнинг энг бадбахти қўзғалганида,
Arapça tefsirler:
فَقَالَ لَهُمۡ رَسُولُ ٱللَّهِ نَاقَةَ ٱللَّهِ وَسُقۡيَٰهَا
Аллоҳнинг пайғамбари уларга деди: «Аллоҳнинг туясидан ва уни суғоришдан тийилинглар!»
Arapça tefsirler:
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمۡدَمَ عَلَيۡهِمۡ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمۡ فَسَوَّىٰهَا
Бас, уни ёлғончи қилишиб, туяни сўйиб юбордилар. Шундан кейин Парвардигорлари гуноҳлари туфайли уларнинг устига қирғин юбориб, уни (барчаларига) баробар қилди.
Arapça tefsirler:
وَلَا يَخَافُ عُقۡبَٰهَا
У Зот ишнинг оқибатидан қўрқмас.
Arapça tefsirler:
 
Anlam tercümesi Sure: Sûretu'ş-Şems
Surelerin fihristi Sayfa numarası
 
Kur'an-ı Kerim meal tercümesi - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة - Mealler fihristi

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها فريق مركز رواد الترجمة بالتعاون مع موقع دار الإسلام islamhouse.com.

Kapat