قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (17) سۈرە: سۈرە ھۇد
أَفَمَن كَانَ عَلَىٰ بَيِّنَةٖ مِّن رَّبِّهِۦ وَيَتۡلُوهُ شَاهِدٞ مِّنۡهُ وَمِن قَبۡلِهِۦ كِتَٰبُ مُوسَىٰٓ إِمَامٗا وَرَحۡمَةًۚ أُوْلَٰٓئِكَ يُؤۡمِنُونَ بِهِۦۚ وَمَن يَكۡفُرۡ بِهِۦ مِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ فَٱلنَّارُ مَوۡعِدُهُۥۚ فَلَا تَكُ فِي مِرۡيَةٖ مِّنۡهُۚ إِنَّهُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤۡمِنُونَ
Муҳаммад алайҳиссалом Парвардигори тарафидан бир ҳужжатга эга бўлган зотдир. У зотга Жаброил алайҳиссаломдек бир гувоҳ эргашиб юради. У зотнинг пайғамбарлигига одамларга раҳбар ва раҳмат бўлиб келган Мусонинг китоби ҳам гувоҳлик беради. Мана шундай зот ва у зотга эргашган мўминлар залолат гирдобида адашиб-улоқиб юрган кофирлар билан баробарми? Мўминлар Қуръонга ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирадилар. Энди турли миллатлар орасидаги қайси бир одам унга куфр келтирса, Қиёмат куни унга ваъда қилинган жой дўзахдир. Бас, эй Пайғамбар, Қуръон ҳақида ҳам, уларга ваъда қилинган жой ҳақида ҳам шубҳалана кўрманг! У бирон шубҳа аралашмаган соф ҳақиқатдир. Лекин шунча очиқ ҳужжатлар ва равшан далиллар бўлишига қарамасдан, кўп одамлар иймон келтирмайдилар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• تحدي الله تعالى للمشركين بالإتيان بعشر سور من مثل القرآن، وبيان عجزهم عن الإتيان بذلك.
Аллоҳ таоло мушрикларни беллашувга чақириб, Қуръонга ўхшаган ўнта сурани келтиринглар-чи, деяпти. Ортидан эса уларнинг қўлидан бу иш келмаслигини ҳам баён қиляпти.

• إذا أُعْطِي الكافر مبتغاه من الدنيا فليس له في الآخرة إلّا النار.
Кофирга шу дунёда мурод-мақсади берилса, охиратда унга дўзахдан бошқа ҳеч нарса бўлмайди.

• عظم ظلم من يفتري على الله الكذب وعظم عقابه يوم القيامة.
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганнинг гуноҳи ва Қиёмат куни оладиган жазоси нақадар буюклиги айтиляпти.

 
مەنالار تەرجىمىسى ئايەت: (17) سۈرە: سۈرە ھۇد
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

تاقاش