قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - علاء الدین منصور * - ترجمے کی لسٹ

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ شرح   آیت:

Иншироҳ сураси

أَلَمۡ نَشۡرَحۡ لَكَ صَدۡرَكَ
1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми?
عربی تفاسیر:
وَوَضَعۡنَا عَنكَ وِزۡرَكَ
2. Ва Биз сиздан юкингизни олиб қўйдик.
عربی تفاسیر:
ٱلَّذِيٓ أَنقَضَ ظَهۡرَكَ
3. У елкангизни эзиб турган оғир (юкингизни олиб қўйдик).
И з о ҳ. Мазкур оғир юкдан мурод Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом йўл қўйган ва йўл қўядиган — мунофиқларнинг жиҳодга чиқмасликларига изн беришлари, олдиларига келган кўзи ожиз саҳобага қовоқ уйганлари каби кичик хатолар эдики, булар мудом оғир юк бўлиб Пайғамбаримизнинг елкаларини эзиб турар эди. Ушбу оятлар билан Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиби ва сўнгги пайғамбарига у кишининг бу янглиғ кичик хатолари афв этилгани хусусида хабар бермоқда. Энди қуйидаги оятда Расулуллоҳга ато этилган яна бир фазли илоҳий ҳақида сўз боради.
عربی تفاسیر:
وَرَفَعۡنَا لَكَ ذِكۡرَكَ
4. Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни, мартабангизни) баланд қилиб қўйдик.
И з о ҳ. Дарҳақиқат, ҳар бир мўмин-мусулмон қаерда Аллоҳ таолонинг номини ёд этиб, У зотни улуғласа, албатта У зот билан бирга пайғамбари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг номларини ҳам зикр қилиб, у кишига салавот ва салом айтадики, бу мартабайи олия Пайғамбаримиздан ўзга ҳеч кимга насиб этган эмас.
عربی تفاسیر:
فَإِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرًا
5. Бас, албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.
عربی تفاسیر:
إِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرٗا
6. Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир.
И з о ҳ. Агар муҳтарам ўқувчи эътибор берган бўлса, юқоридаги оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушуниш мумкин: Биринчиси — ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнма-ён тургандек бўлади. Бас, демак, қийинчиликка рўбару келганда, ноумидликка тушишнинг асло ҳожати йўқ. Иккинчи маъно — бир кишининг бошига иймон, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим. Зеро, у Охиратдаги осонликка — мангу саодатга айни мана шу дунёда тортаётган қийинчилиги шарофати билан, яъни мана шу қийинчиликка сабр-тоқат қилгани сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахт-саодат бор экан.
عربی تفاسیر:
فَإِذَا فَرَغۡتَ فَٱنصَبۡ
7. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон сиз (кишиларни Ҳақ йўлга даъват қилишдан ва бошқа дунёвий ҳожатлардан — ишлардан) фориғ бўлсангиз (ўрнингиздан) туринг.
عربی تفاسیر:
وَإِلَىٰ رَبِّكَ فَٱرۡغَب
8. Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг!
عربی تفاسیر:
 
معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ شرح
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - علاء الدین منصور - ترجمے کی لسٹ

قرآن کریم کے معانی کا ازبک ترجمہ۔ ترجمہ علاء الدین منصور نے کیا ہے۔ سنہ طباعت 1430ھ۔ مرکز رواد الترجمہ کی نگرانی میں اس کی اصلاح کا عمل پورا ہو چکا ہے اور اصل ترجمے کو اظہار رائے، قدر و قیمت کا اندازہ لگانے اور خوب سے خوب تر بنانے کے عمل کو مسلسل جاری رکھنے کے مقصد سے پیش کیا جا رہا ہے۔

بند کریں