قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ مَسد   آیت:

Масад сураси

سورہ کے بعض مقاصد:
بيان خسران أبي لهب وزوجه.
Абу Лаҳаб ва унинг аёли зиёнда эканини баён қилиш.

تَبَّتۡ يَدَآ أَبِي لَهَبٖ وَتَبَّ
Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси Абу Лаҳаб ибн Абдулмутталибнинг қўллари қурисин, ҳаракатлари пучга чиқсин! Чунки у Пайғамбар алайҳиссаломга озорлар берарди.
عربی تفاسیر:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُ مَالُهُۥ وَمَا كَسَبَ
Мол-дунёси ёки болалари унга асқотдими? Бу нарсалар уни на азобдан қутқариб қола олди ва на унга Аллоҳнинг раҳматини олиб кела олди.
عربی تفاسیر:
سَيَصۡلَىٰ نَارٗا ذَاتَ لَهَبٖ
Қиёмат куни у гуриллаб ёнаётган оловга киради ва унинг иссиқлигидан қаттиқ азият чекади.
عربی تفاسیر:
وَٱمۡرَأَتُهُۥ حَمَّالَةَ ٱلۡحَطَبِ
Унинг хотини Умму Жамил ҳам дўзахга киради. У Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлларига тиканларни ташлаб озор етказарди.
عربی تفاسیر:
فِي جِيدِهَا حَبۡلٞ مِّن مَّسَدِۭ
Унинг бўйнига пишиқ толадан эшилган арқонни боғлаб, дўзахга судраб борилади.
عربی تفاسیر:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• المفاصلة مع الكفار.
Кофирлардан ўзгача бўлиш.

• مقابلة النعم بالشكر.
Неъматларни шукр билан қарши олиш.

• سورة المسد من دلائل النبوة؛ لأنها حكمت على أبي لهب بالموت كافرًا ومات بعد عشر سنين على ذلك.
Масад сураси нубувват башоратларидан биридир. Чунки сурада Абу Лаҳаб кофир ҳолида ўлиши аниқ айтилади ва у ўн йилдан кейин худди шундай вафот этади.

• صِحَّة أنكحة الكفار.
Кофирларнинг ўзаро никоҳлари тўғрилиги.

 
معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ مَسد
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ترجمے کی لسٹ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بند کریں