Check out the new design

قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ سورت: مریم   آیت:
وَنَٰدَيۡنَٰهُ مِن جَانِبِ ٱلطُّورِ ٱلۡأَيۡمَنِ وَقَرَّبۡنَٰهُ نَجِيّٗا
Мусога ўнг томонидан, тоғ тарафидан нидо қилдик ва Бизнинг гапимизни эшитиши учун уни муножот қилган ҳолида Ўзимизга яқинлаштирдик.
عربی تفاسیر:
وَوَهَبۡنَا لَهُۥ مِن رَّحۡمَتِنَآ أَخَاهُ هَٰرُونَ نَبِيّٗا
Ўз фазлу марҳаматимиз ила унинг дуосини ижобат айлаб, унга оғаси Ҳорун алайҳиссаломни ёрдамчи пайғамбар қилиб бердик.
عربی تفاسیر:
وَٱذۡكُرۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ إِسۡمَٰعِيلَۚ إِنَّهُۥ كَانَ صَادِقَ ٱلۡوَعۡدِ وَكَانَ رَسُولٗا نَّبِيّٗا
Эй Пайғамбар, сизга нозил қилинган Қуръондаги Исмоил алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. У ваъдасига вафодор эди. Кимга қандай ваъда берган бўлса, сўзсиз ваъдасига вафо қиларди. У элчи-пайғамбар эди.
عربی تفاسیر:
وَكَانَ يَأۡمُرُ أَهۡلَهُۥ بِٱلصَّلَوٰةِ وَٱلزَّكَوٰةِ وَكَانَ عِندَ رَبِّهِۦ مَرۡضِيّٗا
У аҳлини намоз ўқиш ва закот беришга буюрарди. У Парвардигори ҳузурида рози қилинган зот эди.
عربی تفاسیر:
وَٱذۡكُرۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ إِدۡرِيسَۚ إِنَّهُۥ كَانَ صِدِّيقٗا نَّبِيّٗا
Эй Пайғамбар, сизга нозил қилинган Қуръондаги Идрис алайҳиссаломни эсланг. У жуда ростгўй эди. Парвардигорининг оятлари рост эканига шубҳа қилмас эди ва у Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири эди.
عربی تفاسیر:
وَرَفَعۡنَٰهُ مَكَانًا عَلِيًّا
Биз унга пайғамбарликни ато этиб, уни юксак мартабага кўтардик. Шу билан унинг мақоми олий бўлди.
عربی تفاسیر:
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِم مِّنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مِن ذُرِّيَّةِ ءَادَمَ وَمِمَّنۡ حَمَلۡنَا مَعَ نُوحٖ وَمِن ذُرِّيَّةِ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡرَٰٓءِيلَ وَمِمَّنۡ هَدَيۡنَا وَٱجۡتَبَيۡنَآۚ إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُ ٱلرَّحۡمَٰنِ خَرُّواْۤ سُجَّدٗاۤ وَبُكِيّٗا۩
Шу сурада айтиб ўтилган Закариё алайҳиссаломдан тортиб, то Идрис алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарларга Аллоҳ пайғамбарликни инъом этди. Улар Одам алайҳиссаломнинг болалари, кемада нажот топган Нуҳ алайҳиссаломнинг болалари, Иброҳим, Яъқуб алайҳимассаломнинг болалари ҳамда Биз Ислом сари ҳидоят бериб қўйган ва пайғамбарлар қилиб сайлаган зотлар эди. Улар қачон Аллоҳнинг оятларини эшитсалар, йиғлаб, сажда қилиб йиқилар эдилар.
عربی تفاسیر:
۞ فَخَلَفَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡ خَلۡفٌ أَضَاعُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَٱتَّبَعُواْ ٱلشَّهَوَٰتِۖ فَسَوۡفَ يَلۡقَوۡنَ غَيًّا
Мазкур танланган, сараланган пайғамбарлар ортидан намозни зое қилиб, талаб қилинган тарзда адо этмайдиган, кўнгил кўчасига юриб, зино каби турли бузуқликларни, гуноҳларни қиладиган ёмон тобелар келди. Энди яқинда улар ёмонликка йўлиқурлар, жаҳаннамга улоқтирилиб, бахтиқаро бўлурлар.
عربی تفاسیر:
إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا فَأُوْلَٰٓئِكَ يَدۡخُلُونَ ٱلۡجَنَّةَ وَلَا يُظۡلَمُونَ شَيۡـٔٗا
Қилган гуноҳидан тавба қилиб, Аллоҳга иймон келтирган ва яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Улар жаннатга кирадилар ва қилган амалларига яраша мукофотни тўла қилиб олурлар. Уларнинг савоблари заррача ҳам камайтирилмас.
عربی تفاسیر:
جَنَّٰتِ عَدۡنٍ ٱلَّتِي وَعَدَ ٱلرَّحۡمَٰنُ عِبَادَهُۥ بِٱلۡغَيۡبِۚ إِنَّهُۥ كَانَ وَعۡدُهُۥ مَأۡتِيّٗا
Раҳмон Ўзининг солиҳ бандаларига ғайбдан ваъда қилган барқарор жаннатлардир. Солиҳ бандалар у жаннатларни кўрмай туриб иймон келтиргандилар. Аллоҳнинг ғайбдан қилган ваъдаси ҳам шак-шубҳасиз амалга ошгай.
عربی تفاسیر:
لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوًا إِلَّا سَلَٰمٗاۖ وَلَهُمۡ رِزۡقُهُمۡ فِيهَا بُكۡرَةٗ وَعَشِيّٗا
Жаннатларда улар ёмон гап ҳам, ортиқча гап ҳам эшитмайдилар. Бир-бирларига салом берадилар, холос. Фаришталар ҳам уларга салом берурлар. Истаган таомлари эрта-ю кеч муҳайё бўлур.
عربی تفاسیر:
تِلۡكَ ٱلۡجَنَّةُ ٱلَّتِي نُورِثُ مِنۡ عِبَادِنَا مَن كَانَ تَقِيّٗا
Бу сифатларга эга бўлган жаннатни буйруқларимизни бажарган ва тақиқларимиздан тийилган тақводор бандаларимизга қолдирамиз.
عربی تفاسیر:
وَمَا نَتَنَزَّلُ إِلَّا بِأَمۡرِ رَبِّكَۖ لَهُۥ مَا بَيۡنَ أَيۡدِينَا وَمَا خَلۡفَنَا وَمَا بَيۡنَ ذَٰلِكَۚ وَمَا كَانَ رَبُّكَ نَسِيّٗا
Эй Жаброил, Муҳаммад алайҳиссаломга шундай деб айт: "Фаришталар ўзларидан ўзлари тушмайдилар. Улар Аллоҳнинг фармони билан тушадилар. Келажакдаги охиратда бўладиган ишлар ҳам, ортдаги шу дунёда бўлиб ўтган ишлар ҳам, дунё билан охират ўртасидаги ишлар ҳам ёлғиз У Зотнинг Қўлидадир. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бирон нарсани унутиб қўймас".
عربی تفاسیر:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• حاجة الداعية دومًا إلى أنصار يساعدونه في دعوته.
Даъватчи ўз даъватида ҳар доим ёрдамга, қўлловга муҳтож бўлиб туради.

• إثبات صفة الكلام لله تعالى.
Оятларда Аллоҳ таолонинг гапириш сифати борлиги ўз исботини топиб турибди.

• صدق الوعد محمود، وهو من خلق النبيين والمرسلين، وضده وهو الخُلْف مذموم.
Ваъдага вафо қилиш мақтовга лойиқ иш. У набийлар, пайғамбарларнинг хулқи. Аксинча, ваъдани бажармаслик эса ёқимсиз ва манфур ишдир.

• إن الملائكة رسل الله بالوحي لا تنزل على أحد من الأنبياء والرسل من البشر إلا بأمر الله.
Фаришталар Аллоҳнинг хабар етказадиган элчиларидир. Бирон фаришта бирон пайғамбар олдига Аллоҳнинг фармонисиз келмайди.

 
معانی کا ترجمہ سورت: مریم
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ - ترجمے کی لسٹ

مرکز تفسیر للدراسات القرآنیۃ سے شائع ہوا ہے۔

بند کریں