Check out the new design

قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ سورت: فاطر   آیت:

Фотир

سورہ کے بعض مقاصد:
بيان فقر العباد المطلق إلى فاطر السماوات والأرض، وكمال غناه عنهم.
Бандаларнинг осмонлару ерни яратган Зотга тўла муҳтож эканлари, У Зотнинг эса ҳаммадан тўла беҳожат экани баёни

ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ جَاعِلِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ رُسُلًا أُوْلِيٓ أَجۡنِحَةٖ مَّثۡنَىٰ وَثُلَٰثَ وَرُبَٰعَۚ يَزِيدُ فِي ٱلۡخَلۡقِ مَا يَشَآءُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ
Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни элчилар айлаган Аллоҳникидир. Элчи фаришталар У Зотнинг қадарга оид буйруқларини ҳам, пайғамбарларга ваҳий олиб келиш каби фармонларини ҳам сўзсиз бажарадилар. Ўз вазифаларини адо эта олишлари учун уларга қанотлар ато этган. Айримлари икки қанотли, бошқалари уч қанотли, яна баъзилари эса тўрт (баъзилари ундан ҳам кўп) қанотли бўладилар. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш учун учиб юрадилар. Аллоҳ яратиш бобида аъзо, ҳусн, овоз каби Ўзи истаган нарсани зиёда қилади. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.
عربی تفاسیر:
مَّا يَفۡتَحِ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ مِن رَّحۡمَةٖ فَلَا مُمۡسِكَ لَهَاۖ وَمَا يُمۡسِكۡ فَلَا مُرۡسِلَ لَهُۥ مِنۢ بَعۡدِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
Ҳамма нарсанинг калитлари Аллоҳнинг қўлидадир. У инсонларга ризқ, ҳидоят, саодат каби бирон эшикни очса, бирон кимса уни ёпиб қўя олмас. Шулардан қайси бирини ёпиб қўйса, бирон кимса уни оча олмас. У ҳаммадан ғолиб азиздир ҳамда ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини бир ҳикмат билан қиладиган ҳакимдир.
عربی تفاسیر:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡۚ هَلۡ مِنۡ خَٰلِقٍ غَيۡرُ ٱللَّهِ يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ
Эй инсонлар, Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини дилингиз билан ҳам, тилингиз билан ҳам, бошқа аъзоларингиз билан ҳам эсланглар. Сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, ердан экинлару мевалар ундириб, ризқ берадиган бошқа бирон яратувчи борми? Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Мана шундан кейин ҳам қандай қилиб, ҳақдан юз ўгириб, Аллоҳга туҳматлар қилиб, Унинг шериклари бор, деб айтасизлар-а?! Ахир сизларни яратган ҳам, сизларга ризқ берган ҳам У эмасми?!
عربی تفاسیر:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• مشهد فزع الكفار يوم القيامة مشهد عظيم.
Қиёмат кунидаги кофирларнинг ваҳимага тушиши ўта даҳшатли манзара.

• محل نفع الإيمان في الدنيا؛ لأنها هي دار العمل.
Иймон келтириш шу дунёда фойда беради. Чунки бу дунё амал диёридир.

• عظم خلق الملائكة يدل على عظمة خالقهم سبحانه.
Фаришталарнинг ўта улкан қилиб яратилиши уларнинг яратувчиси нақадар буюк эканига далолат қилади.

 
معانی کا ترجمہ سورت: فاطر
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ - ترجمے کی لسٹ

مرکز تفسیر للدراسات القرآنیۃ سے شائع ہوا ہے۔

بند کریں