Check out the new design

قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ سورت: مُلک   آیت:
فَلَمَّا رَأَوۡهُ زُلۡفَةٗ سِيٓـَٔتۡ وُجُوهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَقِيلَ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تَدَّعُونَ
Бошларига Аллоҳ ваъда қилган кун келганида ва азоб ўзларига жуда яқин эканини кўрганларида иймонсизларнинг юзлари ўзгариб, қорайиб кетади. Уларга: ”Сиз у дунёда ошиқиб талаб қилаётганингиз мана шудир”, дейилади.
عربی تفاسیر:
قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِنۡ أَهۡلَكَنِيَ ٱللَّهُ وَمَن مَّعِيَ أَوۡ رَحِمَنَا فَمَن يُجِيرُ ٱلۡكَٰفِرِينَ مِنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ
Эй Пайғамбар, анави ёлғонга чиқарувчи мушрикларга қарата айтинг: ”Аллоҳ таоло мени ва мўминларни вафот топдирса ёки бизга раҳм қилиб, ажалимизни кечиктирса, айтинглар-чи, кофирларни шиддатли азобдан ким қутқариб қолади!? Уларни бирон кимса ҳаргиз қутқариб қололмас".
عربی تفاسیر:
قُلۡ هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ءَامَنَّا بِهِۦ وَعَلَيۡهِ تَوَكَّلۡنَاۖ فَسَتَعۡلَمُونَ مَنۡ هُوَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: ”Раҳмон бўлган Зот сизларни ёлғиз ўзига ибодат қилишга чақирди. Биз унга иймон келтирдик ва ишларимизда ёлғиз Ўзига суяндик.
Ким очиқ-ойдин залолатдаю, ким тўғри йўлда эканини яқинда аниқ билиб оласизлар”.
عربی تفاسیر:
قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِنۡ أَصۡبَحَ مَآؤُكُمۡ غَوۡرٗا فَمَن يَأۡتِيكُم بِمَآءٖ مَّعِينِۭ
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: ”Айтинглар-чи, ичаётган сувингиз қўлингиз ета олмайдиган даражада ер қаърига сингиб кетса, сизлар унга ета олмасангизлар, сизларга мўл-кўл оқар сувни ким келтириб бера олади?! Аллоҳдан ўзга ҳеч ким келтириб бера олмас".
عربی تفاسیر:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• اتصاف الرسول صلى الله عليه وسلم بأخلاق القرآن.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуръоний ахлоқ билан сифатланиши.

• صفات الكفار صفات ذميمة يجب على المؤمن الابتعاد عنها، وعن طاعة أهلها.
Кофирларнинг сифатлари манфур, ёқимсиз сифатлардир. Мўминлар бундай сифатлардан ўзларини эҳтиёт қилишлари ва уларнинг соҳибларига итоат этишдан тийилишлари лозим.

• من أكثر الحلف هان على الرحمن، ونزلت مرتبته عند الناس.
Қасамхўр Аллоҳнинг назаридан қолади ва одамлар орасида обрўсизланади.

 
معانی کا ترجمہ سورت: مُلک
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - المختصر فی تفسیر القرآن الکریم کا ازبک ترجمہ - ترجمے کی لسٹ

مرکز تفسیر للدراسات القرآنیۃ سے شائع ہوا ہے۔

بند کریں