قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ آیت: (75) سورت: سورۂ انفال
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنۢ بَعۡدُ وَهَاجَرُواْ وَجَٰهَدُواْ مَعَكُمۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ مِنكُمۡۚ وَأُوْلُواْ ٱلۡأَرۡحَامِ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلَىٰ بِبَعۡضٖ فِي كِتَٰبِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمُۢ
Эй мўминлар, Исломга дастлаб кирган муҳожир ва ансорлардан кейин иймон келтириб, куфр еридан Ислом диёрига ҳижрат қилиб, Аллоҳ калимасини олий қилиш, куфрни эса маҳв этиш йўлида жиҳод қилганлар, ана ўшалар сизлардандир. Уларнинг ҳуқуқлари сизларники билан баробар. Мажбуриятлари ҳам айнан сизларники кабидир. Аллоҳнинг ҳукмида мерос масаласида иймондошлардан кўра қондошлар ҳақлироқдирлар. Иймон ва ҳижрат асосида яқин бўлганлар дастлаб бир-бирларидан мерос олардилар. Аллоҳ ҳар бир нарсани кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Бандаларига нима кераклигини Ўзи яхши билади ва шунга қараб шариат тузади.
عربی تفاسیر:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• يجب على المؤمنين ترغيب الأسرى في الإيمان.
Мўминларга асирларни иймонга тарғиб қилиш вожиб.

• تضمنت الآيات بشارة للمؤمنين باستمرار النصر على المشركين ما داموا آخذين بأسباب النصر المادية والمعنوية.
Оятларда модомики, мўминлар ғалабага элтувчи моддий ва маънавий омилларни маҳкам тутар эканлар, уларнинг мушриклар устидан мудом ғолиб бўлишлари ҳақида хушхабар бор.

• إن المسلمين إذا لم يكونوا يدًا واحدة على أهل الكفر لم تظهر شوكتهم، وحدث بذلك فساد كبير.
Мусулмонлар кофирларга қарши битта қўлга айланмас эканлар, уларнинг шавкати намоён бўлмайди. Оқибатда катта инқироз юз беради.

• فضيلة الوفاء بالعهود والمواثيق في شرعة الإسلام، وإن عارض ذلك مصلحة بعض المسلمين.
Ислом шариатида гарчи айрим мусулмонларнинг манфаатларига зид бўлса-да, аҳдга, битимга вафо қилмоқ афзалдир.

 
معانی کا ترجمہ آیت: (75) سورت: سورۂ انفال
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ترجمے کی لسٹ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بند کریں