قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ آیت: (28) سورت: سورۂ توبہ
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّمَا ٱلۡمُشۡرِكُونَ نَجَسٞ فَلَا يَقۡرَبُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ ٱلۡحَرَامَ بَعۡدَ عَامِهِمۡ هَٰذَاۚ وَإِنۡ خِفۡتُمۡ عَيۡلَةٗ فَسَوۡفَ يُغۡنِيكُمُ ٱللَّهُ مِن فَضۡلِهِۦٓ إِن شَآءَۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٞ
Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга эргашган мўминлар, мушриклар ўзларидаги куфр, зулм, бадхулқлик ва ёмон одатлари туфайли нажасдирлар. Мана шу йилдан (тўққизинчи ҳижрийдан) кейин ҳатто ҳаж ё умра учун келган бўлсалар ҳам Маккага тегишли ҳарамларга, жумладан, Масжидул-Ҳаромга кирмасинлар. Агар улар олиб келадиган озиқ-овқат ва турли тижорат моллари келмай қолиши натижасида камбағал бўлиб қолишдан қўрқсангизлар, Аллоҳ хоҳласа Ўз фазли ила сизларга кифоя қилур. Аллоҳ аҳволингизни кўриб-билиб тургувчи ва ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.
عربی تفاسیر:
حالیہ صفحہ میں آیات کے فوائد:
• في الآيات دليل على أن تعلق القلب بأسباب الرزق جائز، ولا ينافي التوكل.
Оятларда қалбнинг ризқ сабабларига мойил бўлиши жоиз эканига, бу ишнинг таваккулга зид эмаслигига далил бор.

• في الآيات دليل على أن الرزق ليس بالاجتهاد، وإنما هو فضل من الله تعالى تولى قسمته.
Шунингдек, ризқ ҳаракатга қараб келмаслигига, у Аллоҳнинг фазли билан бўлишига, ризқ тақсимоти Аллоҳ тасарруфида эканига ҳам ҳужжат мавжуд.

• الجزية واحد من خيارات ثلاثة يعرضها الإسلام على الأعداء، يقصد منها أن يكون الأمر كله للمسلمين بنزع شوكة الكافرين.
Жизя Ислом душманларга таклиф қилган уч танловнинг биридир. Ундан кўзланган мақсад ҳокимият тўла мусулмонлар қўлига ўтиб, куфр шавкатининг синишидир.

• في اليهود من الخبث والشر ما أوصلهم إلى أن تجرؤوا على الله، وتنقَّصوا من عظمته سبحانه.
Яҳудийлар шу қадар ёвузлашдиларки, шу қадар тубанлашдиларки, ҳатто ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳнинг буюклигига тил теккизишгача бордилар.

 
معانی کا ترجمہ آیت: (28) سورت: سورۂ توبہ
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ترجمے کی لسٹ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

بند کریں