قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة * - ترجمے کی لسٹ

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ مُزّمّل   آیت:

Муззаммил сураси

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمُزَّمِّلُ
Эй ўраниб олган зот.
عربی تفاسیر:
قُمِ ٱلَّيۡلَ إِلَّا قَلِيلٗا
Кечаси туриб намоз ўқинг. (Кечанинг озгинаси) бундан мустасно.
عربی تفاسیر:
نِّصۡفَهُۥٓ أَوِ ٱنقُصۡ مِنۡهُ قَلِيلًا
Унинг ярмида. Ёки ундан ҳам озроқ камайтиринг.
عربی تفاسیر:
أَوۡ زِدۡ عَلَيۡهِ وَرَتِّلِ ٱلۡقُرۡءَانَ تَرۡتِيلًا
Ёки унга қўшинг. Ва Қуръонни тартил билан тиловат қилинг.
عربی تفاسیر:
إِنَّا سَنُلۡقِي عَلَيۡكَ قَوۡلٗا ثَقِيلًا
Дарҳақиқат, Биз устингизга оғир Сўзни ташлармиз.
عربی تفاسیر:
إِنَّ نَاشِئَةَ ٱلَّيۡلِ هِيَ أَشَدُّ وَطۡـٔٗا وَأَقۡوَمُ قِيلًا
Албатта, кечаси туриш муносиб палладир ва энг тўғри сўздир.
عربی تفاسیر:
إِنَّ لَكَ فِي ٱلنَّهَارِ سَبۡحٗا طَوِيلٗا
Кундузида эса сизнинг узоқ ишлашингиз бор.
عربی تفاسیر:
وَٱذۡكُرِ ٱسۡمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلۡ إِلَيۡهِ تَبۡتِيلٗا
Парвардигорингизнинг номини ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб ибодат қилинг.
عربی تفاسیر:
رَّبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱتَّخِذۡهُ وَكِيلٗا
Машриқу мағрибнинг Парвардигори. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, уни ҳомий қилиб олинг!
عربی تفاسیر:
وَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱهۡجُرۡهُمۡ هَجۡرٗا جَمِيلٗا
Улар айтаётган гапларга сабр қилинг ва улардан чиройли тарзда четлашинг.
عربی تفاسیر:
وَذَرۡنِي وَٱلۡمُكَذِّبِينَ أُوْلِي ٱلنَّعۡمَةِ وَمَهِّلۡهُمۡ قَلِيلًا
Аҳли неъмат бўлган ёлғонга чиқарувчиларни Менга қўйиб беринг ва уларга бирозгина фурсат беринг.
عربی تفاسیر:
إِنَّ لَدَيۡنَآ أَنكَالٗا وَجَحِيمٗا
Дарҳақиқат, Бизнинг ҳузуримизда кишанлар ва дўзах бор.
عربی تفاسیر:
وَطَعَامٗا ذَا غُصَّةٖ وَعَذَابًا أَلِيمٗا
Тиқилиб қоладиган таом ва аламли азоб бор.
عربی تفاسیر:
يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلۡأَرۡضُ وَٱلۡجِبَالُ وَكَانَتِ ٱلۡجِبَالُ كَثِيبٗا مَّهِيلًا
Ўша кунда еру тоғлар ларзага келади ва тоғлар тўкилиб турадиган қумтепаларга айланади.
عربی تفاسیر:
إِنَّآ أَرۡسَلۡنَآ إِلَيۡكُمۡ رَسُولٗا شَٰهِدًا عَلَيۡكُمۡ كَمَآ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ رَسُولٗا
Дарҳақиқат, Фиръавнга бир пайғамбар юборганимиздек, сизларга ҳам қарши гувоҳлик берадиган бир пайғамбар юбордик.
عربی تفاسیر:
فَعَصَىٰ فِرۡعَوۡنُ ٱلرَّسُولَ فَأَخَذۡنَٰهُ أَخۡذٗا وَبِيلٗا
Бас, Фиръавн пайғамбарга осийлик қилди ва Биз уни шиддатли азоб билан ушладик.
عربی تفاسیر:
فَكَيۡفَ تَتَّقُونَ إِن كَفَرۡتُمۡ يَوۡمٗا يَجۡعَلُ ٱلۡوِلۡدَٰنَ شِيبًا
Куфр келтирадиган бўлсангизлар, болаларни чолларга айлантириб юборадиган кундан қандай ҳимояланасизлар?!
عربی تفاسیر:
ٱلسَّمَآءُ مُنفَطِرُۢ بِهِۦۚ كَانَ وَعۡدُهُۥ مَفۡعُولًا
У кунда само ҳам ёрилгувчидир. У Зотнинг ваъдаси амалга ошгувчидир.
عربی تفاسیر:
إِنَّ هَٰذِهِۦ تَذۡكِرَةٞۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلًا
Дарҳақиқат, булар бир эслатмадир. Ким истаса, Парвардигори сари йўл олгай.
عربی تفاسیر:
۞ إِنَّ رَبَّكَ يَعۡلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدۡنَىٰ مِن ثُلُثَيِ ٱلَّيۡلِ وَنِصۡفَهُۥ وَثُلُثَهُۥ وَطَآئِفَةٞ مِّنَ ٱلَّذِينَ مَعَكَۚ وَٱللَّهُ يُقَدِّرُ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَۚ عَلِمَ أَن لَّن تُحۡصُوهُ فَتَابَ عَلَيۡكُمۡۖ فَٱقۡرَءُواْ مَا تَيَسَّرَ مِنَ ٱلۡقُرۡءَانِۚ عَلِمَ أَن سَيَكُونُ مِنكُم مَّرۡضَىٰ وَءَاخَرُونَ يَضۡرِبُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ يَبۡتَغُونَ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ وَءَاخَرُونَ يُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۖ فَٱقۡرَءُواْ مَا تَيَسَّرَ مِنۡهُۚ وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَقۡرِضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗاۚ وَمَا تُقَدِّمُواْ لِأَنفُسِكُم مِّنۡ خَيۡرٖ تَجِدُوهُ عِندَ ٱللَّهِ هُوَ خَيۡرٗا وَأَعۡظَمَ أَجۡرٗاۚ وَٱسۡتَغۡفِرُواْ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمُۢ
Дарҳақиқат, Парвардигорингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган бир тоифа кечанинг учдан иккисидан озроғида, унинг ярмида ва учдан бирида қоим бўлаётганингизни билади. Кеча ва кундузни Аллоҳ белгилайди. У Зот (тунни тўла) саноғига етказа олмасликларингизни билиб, сизларга қайта енгиллик берди. Қуръондан муяссар бўлганича ўқийверинглар. У Зот сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлидан умид қилиб, ер юзида сафар қилишларини, яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жиҳод қилишларини билди. Бас, муяссар бўлганича ўқийверинглар. Намозни тўкис адо этинглар, закотни беринглар ва Аллоҳга қарзи ҳасана беринглар! Ўзларингиз учун нимани тақдим қилсангизлар, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. У яхшироқ ва буюкроқ мукофот ҳолида бўлади. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.
عربی تفاسیر:
 
معانی کا ترجمہ سورت: سورۂ مُزّمّل
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة - ترجمے کی لسٹ

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها فريق مركز رواد الترجمة بالتعاون مع موقع دار الإسلام islamhouse.com.

بند کریں