قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ آیت: (91) سورت: سورۂ مائدہ
إِنَّمَا يُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُوقِعَ بَيۡنَكُمُ ٱلۡعَدَٰوَةَ وَٱلۡبَغۡضَآءَ فِي ٱلۡخَمۡرِ وَٱلۡمَيۡسِرِ وَيَصُدَّكُمۡ عَن ذِكۡرِ ٱللَّهِ وَعَنِ ٱلصَّلَوٰةِۖ فَهَلۡ أَنتُم مُّنتَهُونَ
Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!
(Аллоҳ таоло бу икки нарсани — хамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади. Ушбу ояти каримада зикр қилинган ароқ билан қиморнинг зарарларидан иккинчиси — улар одамларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсиши. Бу маълум ва тушунарли ҳол. Ароқхўрнинг ароқ ичишининг ўзи Аллоҳни эсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди. Намоз ҳам, бошқа ишлар қатори, ароқхўрнинг эсидан чиқади. Шунингдек, қиморга берилиб кетган қиморбоз Аллоҳнинг зикрини ҳам, намозни ҳам унутади. Бу нарса ароқ ва қимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошқа жиноятлар шу унутишдан келиб чиқади.)
عربی تفاسیر:
 
معانی کا ترجمہ آیت: (91) سورت: سورۂ مائدہ
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق - ترجمے کی لسٹ

قرآن کریم کے معانی کا ازبک ترجمہ۔ ترجمہ محمد صادق محمد یوسف نے کیا ہے۔ سنہ طباعت 1430ھ۔ مرکز رواد الترجمہ کی نگرانی میں اس کی اصلاح کا کام عمل میں آ چکا ہے اور اصل ترجمہ کو اظہار رائے، ترجمے کی قدر و قیمت کا اندازہ لگانے اور خوب سے خوب تر بنانے کے عمل کو مسلسل جاری رکھنے کے مقصد سے پیش کیا جا رہا ہے۔

بند کریں