قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق * - ترجمے کی لسٹ


معانی کا ترجمہ آیت: (160) سورت: سورۂ اعراف
وَقَطَّعۡنَٰهُمُ ٱثۡنَتَيۡ عَشۡرَةَ أَسۡبَاطًا أُمَمٗاۚ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ إِذِ ٱسۡتَسۡقَىٰهُ قَوۡمُهُۥٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡحَجَرَۖ فَٱنۢبَجَسَتۡ مِنۡهُ ٱثۡنَتَا عَشۡرَةَ عَيۡنٗاۖ قَدۡ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٖ مَّشۡرَبَهُمۡۚ وَظَلَّلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلۡغَمَٰمَ وَأَنزَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَنَّ وَٱلسَّلۡوَىٰۖ كُلُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقۡنَٰكُمۡۚ وَمَا ظَلَمُونَا وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ
Уларни ўн икки уруғ — жамоага бўлиб юбордик. Ва қавми ундан сув талаб қилган пайтда Мусога: «Асоинг ила тошни ур!» деб ваҳий юбордик. У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди. Ва уларга булутни соябон қилдик, манн ва беданаларни нозил қилдик. «Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар» (дедик). Улар Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар.
(Маълумки, Исроил лақабини олган Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн иккита ўғиллари бор эди. Аллоҳ ана ўша ўн иккита ўғилдан тарқалган фарзандларнинг ҳар бирини бир жамоа — қабила қилиб қўйди. Саҳрода сув билан таъминлашнинг устига, Бани Исроил бошида булутни соябон бўлиб сузиб юрадиган қилиб қўйди. Улар қаерга бормасинлар, бошлари узра булут соя солиб турар эди. Таом сифатида осмондан манн (асалли ҳалво) ва бедана гўштини ҳозир қилиб қўйди.)
عربی تفاسیر:
 
معانی کا ترجمہ آیت: (160) سورت: سورۂ اعراف
سورتوں کی لسٹ صفحہ نمبر
 
قرآن کریم کے معانی کا ترجمہ - ازبک ترجمہ - محمد صادق - ترجمے کی لسٹ

قرآن کریم کے معانی کا ازبک ترجمہ۔ ترجمہ محمد صادق محمد یوسف نے کیا ہے۔ سنہ طباعت 1430ھ۔ مرکز رواد الترجمہ کی نگرانی میں اس کی اصلاح کا کام عمل میں آ چکا ہے اور اصل ترجمہ کو اظہار رائے، ترجمے کی قدر و قیمت کا اندازہ لگانے اور خوب سے خوب تر بنانے کے عمل کو مسلسل جاری رکھنے کے مقصد سے پیش کیا جا رہا ہے۔

بند کریں