Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Оят: (11) Сура: Юнус сураси
۞ وَلَوۡ يُعَجِّلُ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ ٱلشَّرَّ ٱسۡتِعۡجَالَهُم بِٱلۡخَيۡرِ لَقُضِيَ إِلَيۡهِمۡ أَجَلُهُمۡۖ فَنَذَرُ ٱلَّذِينَ لَا يَرۡجُونَ لِقَآءَنَا فِي طُغۡيَٰنِهِمۡ يَعۡمَهُونَ
11. Агар Аллоҳ бу одамларга (яъни, мушрикларга) яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам нақд қилса эди, албатта уларнинг ажаллари етган бўлур эди. Бас, (Биз уларга ёмонликни нақд қилмаймиз, балки) Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсаларни, ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида ташлаб қўюрмиз.
И з о ҳ. Ушбу оят маккалик мушриклар Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг даъватларига қулоқ солмай: «Ё Аллоҳ, агар Муҳаммаднинг дини ҳақ дин бўлса, бошимизга осмондан тош ёғдиргил», деб ўзлари учун ёмонлик тилаб дуои бад қилганларида нозил бўлган. Бу оятда икки маънони уқиш мумкин: биринчиси, мушрик кимсаларнинг нақадар нодон эканликлари. Чунки улар доно ва тадбиркор бўлганларида: «Агар шу дин ҳақ дин бўлса, бизларни ҳам шу динга йўллагин», деб илтижо қилган бўлур эдилар. Иккинчиси, айрим золим ва тажовузкор кимсаларнинг бемалол ҳаром-ҳариш йўлларда айш-ишрат қилиб юришлари уларнинг тутган йўллари тўғри эканлигини билдирмайди, билъакс, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлари учун ҳақ йўлни топа олмай туғён ва исёнларида адашиб-улоқиб юрганларини билдиради.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (11) Сура: Юнус сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Алоуддин Мансур, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш