Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Фил   Оят:

Фил

أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَٰبِ ٱلۡفِيلِ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?
Арабча тафсирлар:
أَلَمۡ يَجۡعَلۡ كَيۡدَهُمۡ فِي تَضۡلِيلٖ
У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини баробод қилмадими?
Арабча тафсирлар:
وَأَرۡسَلَ عَلَيۡهِمۡ طَيۡرًا أَبَابِيلَ
У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбориб,
Арабча тафсирлар:
تَرۡمِيهِم بِحِجَارَةٖ مِّن سِجِّيلٖ
Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган (қушларни юбориб),
Арабча тафсирлар:
فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفٖ مَّأۡكُولِۭ
Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди![1]
[1]Ривоят қилинишича, қушлар томонидан отилган ҳар бир тош бир кофирнинг бошидан тешиб кириб, остидан чиқиб кетган экан.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Фил
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Алоуддин Мансур томонидан қилинган. Рувводут Таржама маркази назоратида ривожлантирилган, аслий таржимани кўриб чиқиш, фикр билдириш ва баҳолаш учун мавжуд.

Ёпиш