Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Оят: (85) Сура: Ҳижр
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۗ وَإِنَّ ٱلسَّاعَةَ لَأٓتِيَةٞۖ فَٱصۡفَحِ ٱلصَّفۡحَ ٱلۡجَمِيلَ
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат Ҳақ (қонун-қоида) билан яратдик. Соат — Қиёмат ҳам, шак-шубҳасиз, келгувчидир. Бас (шундай экан, эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз жоҳил — кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг![6]
[6]Бу оятни шундай тушунмоқ лозимдир. Бу оламдаги бирон нарса тасодифий эмас, балки Еру осмондаги ҳар бир зарра етук ҳикмат ва аниқ ўлчов билан яратилгандир ва ҳамма мавжудот бир-бири билан узвий боғлиқдир. Қилинадиган яхши-ёмон амаллар ҳам аниқ қонун-қоида асосида ўз мукофот ва жазосини олур. Бу дунё ҳаёти аввалидан охиригача биргина соатдир. Шу соат битгач, Қиёмат бошланур ва ўша соатнинг ҳар бир дақиқа, сониясида қилинган иш — амаллар ҳисоб-китоб қилинур. Бас, шундай бўлгач, жоҳиллардаи юз ўгириб, бу қисқа умрнинг ҳар бир сониясини дунёда ҳам, Охиратда ҳам фойда берадиган амалларни қилишга сарфламоқ лозимдир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (85) Сура: Ҳижр
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Алоуддин Мансур томонидан қилинган. Рувводут Таржама маркази назоратида ривожлантирилган, аслий таржимани кўриб чиқиш, фикр билдириш ва баҳолаш учун мавжуд.

Ёпиш