Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Оят: (174) Сура: Бақара сураси
إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَيَشۡتَرُونَ بِهِۦ ثَمَنٗا قَلِيلًا أُوْلَٰٓئِكَ مَا يَأۡكُلُونَ فِي بُطُونِهِمۡ إِلَّا ٱلنَّارَ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ ٱللَّهُ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ
174. Аллоҳ нозил қилган Китоб (Таврот)дан (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбарлигига доир) бўлган нарсани яширадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар, ана ўшалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар, Қиёмат Кунида Аллоҳ уларга гапирмайди, боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир. @Мусаҳҳиҳ
174. Аллоҳ нозил қилган Китоб (Таврот)дан иборат бўлган нарсани (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбарлигини) беркитадиган ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар — уларга Қиёмат Кунида Аллоҳ сўзламайди, боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (174) Сура: Бақара сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Алоуддин Мансур, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш