Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Оят: (27) Сура: Бақара сураси
ٱلَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهۡدَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مِيثَٰقِهِۦ وَيَقۡطَعُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ
27. Улар Аллоҳга берган аҳдни мустаҳкам боғлангандан сўнг бузадиган, Аллоҳ муҳофаза қилишни буюрган боғларни узадиган кимсалардир. Ана ўшалар, ҳақиқий зиён кўргувчилардир. @Мусаҳҳиҳ
27. Улар Аллоҳнинг аниқ кўрсатмаларини бузадиган, У боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалардир. Улар, шубҳасиз, зиён кўргувчилардир.
И з о ҳ. «Аллоҳнинг аниқ кўрсатмалари» — Муҳаммад пайғамбарнинг келиши ва унга иймон келтириш лозимлиги Таврот, Инжил ва бошқа самовий китобларда ҳам аниқ кўрсатилган эди. «У боғланишига буюрган нарсалар» — ота-онага оқ бўлмасдан уларнинг ризолигини олиш, қариндош-уруғчилик ришталарини маҳкам тутиш ва бошқа мўмин-мусулмонлар билан меҳр-оқибатли бўлиш кабилардир. «Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш», одамлар орасида фитна-фасод қўзғаш, иймон-эътиқод йўлларига тўсқинлик қилиш ва бошқа бузуқ ишлар билан машғул бўлиш, деган маънони англатади.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (27) Сура: Бақара сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Алоуддин Мансур, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш