Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Оят: (77) Сура: Мўъминун сураси
حَتَّىٰٓ إِذَا فَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَابٗا ذَا عَذَابٖ شَدِيدٍ إِذَا هُمۡ فِيهِ مُبۡلِسُونَ
77. То қачон Биз уларга қаттиқ азоб-қаҳатчилик дарвозасини очиб қўйганимизда, эса баногоҳ улар ноумид бўлгувчидирлар.
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг қарғишларига учраб, очарчиликка гирифтор бўлишиб ҳам иймон келтирмаганларидан кейин уларга «азоб дарвозаси очилиб», бу қаҳатчилик етти йилга чўзилган экан. Шунда Қурайш катталари бутунлай умидсизликка тушиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига келишганида, Аллоҳ таоло у зотга агар бу кофирларга яна мўл-кўлчилик берилса, улар ўзларининг кибру туғёнларига қайтишлари ҳақида хабар беради. Юқорида мазкур бўлган уч ояти карима шу ҳақдадир.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (77) Сура: Мўъминун сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Алоуддин Мансур, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш