Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Аъроф   Оят:
فَإِذَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡحَسَنَةُ قَالُواْ لَنَا هَٰذِهِۦۖ وَإِن تُصِبۡهُمۡ سَيِّئَةٞ يَطَّيَّرُواْ بِمُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓۗ أَلَآ إِنَّمَا طَٰٓئِرُهُمۡ عِندَ ٱللَّهِ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
131. Шундан кейин ҳам қачон уларга яхшилигимиз (осойишта ҳаёт, унумдорлик) келса: «Бунга ўзимиз ҳақдормиз», дейишди. Агар уларга бирон ёмонлик етиб қолса, Мусо ва у билан бирга (унга иймон келтирган) кишилардан бадгумон бўлдилар. Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг кўргуликлари (яъни, улар кўрадиган яхшиликлар ҳам, ёмонликлар ҳам) фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар.
Арабча тафсирлар:
وَقَالُواْ مَهۡمَا تَأۡتِنَا بِهِۦ مِنۡ ءَايَةٖ لِّتَسۡحَرَنَا بِهَا فَمَا نَحۡنُ لَكَ بِمُؤۡمِنِينَ
132. Улар (Мусога): «Бизларни сеҳрлаш учун қандай оят-мўъжиза келтирсанг ҳам биз сенга ҳаргиз иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар.
Арабча тафсирлар:
فَأَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلطُّوفَانَ وَٱلۡجَرَادَ وَٱلۡقُمَّلَ وَٱلضَّفَادِعَ وَٱلدَّمَ ءَايَٰتٖ مُّفَصَّلَٰتٖ فَٱسۡتَكۡبَرُواْ وَكَانُواْ قَوۡمٗا مُّجۡرِمِينَ
133. Бас, Биз уларнинг устларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи — осий қавм бўлдилар.
Арабча тафсирлар:
وَلَمَّا وَقَعَ عَلَيۡهِمُ ٱلرِّجۡزُ قَالُواْ يَٰمُوسَى ٱدۡعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَۖ لَئِن كَشَفۡتَ عَنَّا ٱلرِّجۡزَ لَنُؤۡمِنَنَّ لَكَ وَلَنُرۡسِلَنَّ مَعَكَ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
134. Қачонки уларнинг устига бу азоб тушгач: «Эй Мусо, Парвардигорингга сенга берган ваъдаси ҳаққи-ҳурмати, дуо қил! Қасамки, агар бизлардан шу азобни кўтарсанг, албатта сенга (пайғамбарлигингга) иймон келтирурмиз ва Бани Исроилни сен билан бирга (ўз ватанларига) жўнатурмиз», дедилар.
Арабча тафсирлар:
فَلَمَّا كَشَفۡنَا عَنۡهُمُ ٱلرِّجۡزَ إِلَىٰٓ أَجَلٍ هُم بَٰلِغُوهُ إِذَا هُمۡ يَنكُثُونَ
135. Энди улардан бу азобимизни (улар) ўзлари етиб боргувчи бўлган муддатгача (яъни, Қиёмат Кунигача) кўтарганимизда эса, баногоҳ (ичган қасамларини) бузиб турибдилар.
Арабча тафсирлар:
فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡ فَأَغۡرَقۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡيَمِّ بِأَنَّهُمۡ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُواْ عَنۡهَا غَٰفِلِينَ
136. Бас, Биз улардан интиқом олдик — оятларимизни ёлғон деганлари ва улардан ғофил бўлганликлари сабабли денгизга ғарқ қилдик.
Арабча тафсирлар:
وَأَوۡرَثۡنَا ٱلۡقَوۡمَ ٱلَّذِينَ كَانُواْ يُسۡتَضۡعَفُونَ مَشَٰرِقَ ٱلۡأَرۡضِ وَمَغَٰرِبَهَا ٱلَّتِي بَٰرَكۡنَا فِيهَاۖ وَتَمَّتۡ كَلِمَتُ رَبِّكَ ٱلۡحُسۡنَىٰ عَلَىٰ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ بِمَا صَبَرُواْۖ وَدَمَّرۡنَا مَا كَانَ يَصۡنَعُ فِرۡعَوۡنُ وَقَوۡمُهُۥ وَمَا كَانُواْ يَعۡرِشُونَ
137. (Миср ва Шомдаги) Ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига бечора қавмни (яъни, Бани Исроилни) ворис қилиб қўйдик. Сабр-тоқат қилганлари сабабли Бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердан бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган) гўзал сўзлари тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Аъроф
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Алоуддин Мансур томонидан қилинган. Рувводут Таржама маркази назоратида ривожлантирилган, аслий таржимани кўриб чиқиш, фикр билдириш ва баҳолаш учун мавжуд.

Ёпиш