Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Оят: (160) Сура: Аъроф сураси
وَقَطَّعۡنَٰهُمُ ٱثۡنَتَيۡ عَشۡرَةَ أَسۡبَاطًا أُمَمٗاۚ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ إِذِ ٱسۡتَسۡقَىٰهُ قَوۡمُهُۥٓ أَنِ ٱضۡرِب بِّعَصَاكَ ٱلۡحَجَرَۖ فَٱنۢبَجَسَتۡ مِنۡهُ ٱثۡنَتَا عَشۡرَةَ عَيۡنٗاۖ قَدۡ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٖ مَّشۡرَبَهُمۡۚ وَظَلَّلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلۡغَمَٰمَ وَأَنزَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَنَّ وَٱلسَّلۡوَىٰۖ كُلُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقۡنَٰكُمۡۚ وَمَا ظَلَمُونَا وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ
160. Уларни (яъни, Мусо қавмини) жамоа-жамоа қилиб ўн икки уруғ — авлодга бўлиб юбордик ва Мусога қавми ундан сув сўраган пайтида: «Асоинг билан тошни ургин!», деб ваҳий юбордик. Бас, ундан (тошдан) ўн икки чашма отилиб чиқди — ҳамма одамлар ўз сувларини билдилар. Уларга (саҳрода) булутни соябон қилдик ва устларидан ширинлик ва беданалар ёғдириб: «Сизларни баҳраманд қилган пок нарсаларимиздан енглар», дедик. Улар (берган неъматларимизга ношукр бўлишлари билан) Бизга жабр қилмадилар, балки ўзларига жабр қилгувчи бўлдилар.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Оят: (160) Сура: Аъроф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Алоуддин Мансур, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш