Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (98) Сура: Юнус
فَلَوۡلَا كَانَتۡ قَرۡيَةٌ ءَامَنَتۡ فَنَفَعَهَآ إِيمَٰنُهَآ إِلَّا قَوۡمَ يُونُسَ لَمَّآ ءَامَنُواْ كَشَفۡنَا عَنۡهُمۡ عَذَابَ ٱلۡخِزۡيِ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَمَتَّعۡنَٰهُمۡ إِلَىٰ حِينٖ
Бирон қишлоқнинг азоб келишидан олдин Биз юборган пайғамбарларга етарлича иймон келтирганлари ва шу иймони асқотгани, фойда бергани ҳолати рўй бермади. Фақат Юнус қавми бундан мустасно. Улар сидқидилдан иймон келтирган эдилар, Биз уларни дунё ҳаётидаги хорлик ва зорлик азобидан халос этдик ва то ажаллари етгунига қадар фойдаланиб юришларига имкон бердик.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الإيمان هو السبب في رفعة صاحبه إلى الدرجات العلى والتمتع في الحياة الدنيا.
Иймон соҳибини юксакларга кўтаради ва дунё ҳаётидан баҳра олиш бахтига муяссар айлайди.

• ليس في مقدور أحد حمل أحد على الإيمان؛ لأن هذا عائد لمشيئة الله وحده.
Ҳеч ким ҳеч кимни иймон келтиришга мажбурлай олмайди. Зеро, бу иш Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига боғлиқдир.

• لا تنفع الآيات والنذر من أصر على الكفر وداوم عليه.
Кофирлигида саркашлик билан туриб оладиган одамга оят-аломатлар ҳам, огоҳлантиришлар ҳам фойда бермайди.

• وجوب الاستقامة على الدين الحق، والبعد كل البعد عن الشرك والأديان الباطلة.
Ҳақ дин устида барқарор туриш ҳамда ширк ва ботил динлардан юз ўгириш вожиб.

 
Маънолар таржимаси Оят: (98) Сура: Юнус
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Қуръон Каримнинг мухтасар тафсирининг ўзбекча таржимаси - Таржималар мундарижаси

Тафсир маркази томонидан нашр этилган.

Ёпиш