Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (29) Сура: Ҳуд сураси
وَيَٰقَوۡمِ لَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مَالًاۖ إِنۡ أَجۡرِيَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِۚ وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْۚ إِنَّهُم مُّلَٰقُواْ رَبِّهِمۡ وَلَٰكِنِّيٓ أَرَىٰكُمۡ قَوۡمٗا تَجۡهَلُونَ
Эй қавмим, рисолатни етказаётганим учун сизлардан мол-давлат сўрамайман. Савобимни бериш фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирган камбағалларни ҳузуримдан қувиб соладиган одам эмасман. Сизлар уларни қувиб солишимни талаб қилган эдингизлар. Улар Қиёмат куни Парвардигорига йўлиқадиган зотлардир. Ўшанда Аллоҳ уларни иймонларига яраша мукофотлагай. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканингизни, даъватнинг моҳиятини англамасдан, камбағал, ночор кишиларни ҳузуримдан қувиб солишимни талаб қилаётганларингизни кўриб турибман.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• عفة الداعية إلى الله وأنه يرجو منه الثواب وحده.
Даъватчи даъвати учун ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайди. Савобни ёлғиз Аллоҳдан умид қилади.

• حرمة طرد فقراء المؤمنين، ووجوب إكرامهم واحترامهم.
Камбағал мўминларни қувиб солиш ҳаром. Улар иззат-ҳурмат қилмоқ лозим.

• استئثار الله تعالى وحده بعلم الغيب.
Ғайб илмини ёлғиз Аллоҳгина билади.

• مشروعية جدال الكفار ومناظرتهم.
Кофирлар билан мужодала, мунозара қилиш шаръан жоиз.

 
Маънолар таржимаси Оят: (29) Сура: Ҳуд сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш