Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (52) Сура: Ҳуд сураси
وَيَٰقَوۡمِ ٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ ثُمَّ تُوبُوٓاْ إِلَيۡهِ يُرۡسِلِ ٱلسَّمَآءَ عَلَيۡكُم مِّدۡرَارٗا وَيَزِدۡكُمۡ قُوَّةً إِلَىٰ قُوَّتِكُمۡ وَلَا تَتَوَلَّوۡاْ مُجۡرِمِينَ
Эй қавмим, Аллоҳдан мағфират сўрангиз, кейин гуноҳларингизга тавба қилингиз. Шунда Аллоҳ сизга ажру савоб бериб, осмондан кўп ёмғир ёғдиради. Зурриётингиз ва мол-давлатингизни зиёда қилиб, кучингизга куч қўшади. Даъватимдан юз ўгирмангиз. Акс ҳолда, жиноятчилардан бўлиб қолурсиз. Зеро, менинг даъватимдан юз ўгириб, Аллоҳга куфр келтириш ва рисолатни ёлғонга чиқариш катта жиноятдир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• لا يملك الأنبياء الشفاعة لمن كفر بالله حتى لو كانوا أبناءهم.
Кофирни пайғамбарлар ҳам шафоат қила олмайдилар. Ҳатто ўз фарзанди бўлса ҳам.

• عفة الداعية وتنزهه عما في أيدي الناس أقرب للقبول منه.
Даъватчи одамлардан тамагир бўлмаса, даъватининг мақбул бўлиши осонроқ кечади.

• فضل الاستغفار والتوبة، وأنهما سبب إنزال المطر وزيادة الذرية والأموال.
Истиғфор ва тавбанинг фазилати ҳақида ҳам сўз бориб, уларнинг ёмғирлар, зурриёт ва мол-давлатнинг кўпайишига сабаб бўлиши айтиляпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (52) Сура: Ҳуд сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш