Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (8) Сура: Ҳуд сураси
وَلَئِنۡ أَخَّرۡنَا عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابَ إِلَىٰٓ أُمَّةٖ مَّعۡدُودَةٖ لَّيَقُولُنَّ مَا يَحۡبِسُهُۥٓۗ أَلَا يَوۡمَ يَأۡتِيهِمۡ لَيۡسَ مَصۡرُوفًا عَنۡهُمۡ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
Мушриклар жазога лойиқ бўлсалар-да, шу дунё ҳаётида улардан маълум муддатга азобни кечиктириб турсак: "Ўша азобни юборишдан нима тўсиб турибди", дея масхара қиладилар. Огоҳ бўлингизким, азобнинг келадиган ўз вақти-соати бор. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмас. У келган пайтда ҳеч кимса ундан қочиб-қутула олмас. Ўшанда уларни ўзлари масхара қилиб юрганлари азоб ҳар тарафдан қамраб олур.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• سعة علم الله تعالى وتكفله بأرزاق مخلوقاته من إنسان وحيوان وغيرهما.
Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билади. Инсондир, ҳайвондир, ҳамма махлуқотларини ризқ билан таъминлайди.

• بيان علة الخلق؛ وهي اختبار العباد بامتثال أوامر الله واجتناب نواهيه.
Яратиш сабаби баён қилиняпти. У бандалар Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиларми, тақиқларидан тийиладиларми, шуни синаш экан.

• لا ينبغي الاغترار بإمهال الله تعالى لأهل معصيته، فإنه قد يأخذهم فجأة وهم لا يشعرون.
Аллоҳ гуноҳкорларни жазоламасдан, муҳлат бериб қўйганига ғофил қолмасмаслик лозим. Чунки жазо улар ўзлари сезмаган ҳолда тўсатдан келиб қолиши мумкин.

• بيان حال الإنسان في حالتي السعة والشدة، ومدح موقف المؤمن المتمثل في الصبر والشكر.
Инсоннинг танглик ва кенглик ҳолатдаги аҳволи баён қилиняпти. Сабр ва шукр қиладиган мўминнинг мавқифи мадҳ этиляпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (8) Сура: Ҳуд сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш