Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Сура: Нос сураси   Оят:

Нос сураси

Суранинг мақсадларидан..:
الحث على الاستعاذة بالله من شر الشيطان ووسوسته.
Шайтоннинг ёмонлиги ва васвасасидан Аллоҳнинг паноҳига қочишга ундаш.

قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ
Эй Пайғамбар, айтинг: ”Одамларнинг Парвардигоридан паноҳ ва ҳимоя сўрайман.
Арабча тафсирлар:
مَلِكِ ٱلنَّاسِ
Одамларнинг Подшоҳидан паноҳ сўрайман. У Зот махлуқотларни Ўзи хоҳлагандай тасарруф қилади. Улар учун Ундан Ўзга подшоҳ йўқ.
Арабча тафсирлар:
إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ
Аллоҳ таоло уларнинг ҳақиқий маъбудидир. Улар учун Ундан ўзга ҳақиқий маъбуд йўқдир.
Арабча тафсирлар:
مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ
Шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. У шайтон инсон Аллоҳ таолони эслашдан ғофил қолган бандани васваса қилади, Аллоҳни эслаганда эса қочади.
Арабча тафсирлар:
ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ
Шайтонки, одамларнинг қалбларига васваса солади.
Арабча тафсирлар:
مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ
Бундай шайтонлар жинлардан бўлгани каби инсонлардан ҳам бўлади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• إثبات صفات الكمال لله، ونفي صفات النقص عنه.
Камол сифатлари Аллоҳ таолоники эканлигига иқрор бўлиш ва ноқислик сифатларини У Зотдан рад этиш.

• ثبوت السحر، ووسيلة العلاج منه.
Сеҳрнинг мавжудлиги ва ундан қутулиш чораси.

• علاج الوسوسة يكون بذكر الله والتعوذ من الشيطان.
Васвасанинг давоси Аллоҳни зикр қилиш ва шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш билан бўлади.

 
Маънолар таржимаси Сура: Нос сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш