Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (54) Сура: Юсуф сураси
وَقَالَ ٱلۡمَلِكُ ٱئۡتُونِي بِهِۦٓ أَسۡتَخۡلِصۡهُ لِنَفۡسِيۖ فَلَمَّا كَلَّمَهُۥ قَالَ إِنَّكَ ٱلۡيَوۡمَ لَدَيۡنَا مَكِينٌ أَمِينٞ
Юсуфнинг бегуноҳлиги ва билимдонлиги аён бўлгач, подшоҳ аъёнларига деди: «Уни ҳузуримга олиб келинглар, ўзимнинг хос кишиларимдан қилиб оламан». Уни олиб келдилар. Подшоҳ у билан гаплашиб, оқил ва доно эканини билгач: «Эй Юсуф, сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли одамга айландинг», деди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من أعداء المؤمن: نفسه التي بين جنبيه؛ لذا وجب عليه مراقبتها وتقويم اعوجاجها.
Мўминнинг душманларидан бири ўз нафсидир. Шунинг учун доим уни назорат қилиб туриши, қийшаядиган бўлса, тўғрилаб бориши лозим.

• اشتراط العلم والأمانة فيمن يتولى منصبًا يصلح به أمر العامة.
Омманинг манфаатига хизмат қиладиган бирон мансабга тайинланиши учун одам ҳалол ва ўша соҳанинг билимдони бўлиши шарт.

• بيان أن ما في الآخرة من فضل الله، إنما هو خير وأبقى وأفضل لأهل الإيمان.
Охиратдаги савоб Аллоҳнинг фазлидандир. Иймон аҳли учун у яхшироқ ва боқийроқдир.

• جواز طلب الرجل المنصب ومدحه لنفسه إن دعت الحاجة، وكان مريدًا للخير والصلاح.
Эзгулик ва ислоҳот тарафдори бўлган одам зарурат туғилиб қолганда ўзини мақтаб, бирон мансабни талаб қилиши жоиз.

 
Маънолар таржимаси Оят: (54) Сура: Юсуф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш