Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (69) Сура: Юсуф сураси
وَلَمَّا دَخَلُواْ عَلَىٰ يُوسُفَ ءَاوَىٰٓ إِلَيۡهِ أَخَاهُۖ قَالَ إِنِّيٓ أَنَا۠ أَخُوكَ فَلَا تَبۡتَئِسۡ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Оға-инилар Юсуфнинг олдига кирдилар. Юсуф туғишган укасини бағрига босиб, бошқаларга эшиттирмасдан: "Мен сенинг туғишган аканг Юсуфман. Акаларинг қилган озорлардан, ҳасаду нафратдан, мени қудуққа ташлаганларидан хафа бўлма", деди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الأمر بالاحتياط والحذر ممن أُثِرَ عنه غدرٌ، وقد ورد في الحديث الصحيح: ((لَا يُلْدَغُ المُؤْمِنٌ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ))، [أخرجه البخاري ومسلم].
Хиёнаткорлиги билинган одамдан эҳтиёт бўлишга буюриляпти. Ҳадисда келади: "Мўмин бир индан икки марта чақтирмайди". Бухорий ва Муслим ривояти.

• من وجوه الاحتياط التأكد بأخذ المواثيق المؤكدة باليمين، وجواز استحلاف المخوف منه على حفظ الودائع والأمانات.
Ишни пухта қилиб, қасам ичтириб, аҳд олиш эҳтиёткорликнинг бир туридир. Бировга омонат топширилаётганингизда хиёнат қилишидан қўрқсангиз, ундан хиёнат қилмасликка қасам ичтириб олишингиз жоиз.

• يجوز لطالب اليمين أن يستثني بعض الأمور التي يرى أنها ليست في مقدور من يحلف اليمين.
Қасам ичтириб олаётган одам айрим қасам ичаётган одамнинг кучи етмайдиган ҳолатларни истисно қилиши мумкин.

• من الأخذ بالأسباب الاحتياط من المهالك.
Сабабини қилиб қўйиш ҳалокатдан эҳтиёт бўлишнинг бир кўринишидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (69) Сура: Юсуф сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш