Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (28) Сура: Раъд сураси
ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَطۡمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكۡرِ ٱللَّهِۗ أَلَا بِذِكۡرِ ٱللَّهِ تَطۡمَئِنُّ ٱلۡقُلُوبُ
Аллоҳ ҳидоят қилган кишилар иймон келтирган ва Аллоҳни эслаш, У Зотга тасбеҳ айтиш, ҳамд айтиш, каломини тиловат қилиш каби зикрлар ила қалблари хотиржам бўладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни эслаш билангина қалблар ором олур. Қалбнинг ундан ўзга юпанчи йўқдир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الترغيب في جملة من فضائل الأخلاق الموجبة للجنة، ومنها: حسن الصلة، وخشية الله تعالى، والوفاء بالعهود، والصبر والإنفاق، ومقابلة السيئة بالحسنة والتحذير من ضدها.
Жаннатга олиб борадиган ҳамма хулқлар, фазилатларга тарғиб қилиняпти. Қариндош-уруғчилик ришталарини боғлаш, Аллоҳ таолодан қўрқиш, аҳдга вафо, сабр, саховат, ёмонликка қарши яхшилик билан жавоб бериш ана шулар жумласидандир. Шу хулқлар ва фазилатларнинг аксини қилишдан эса огоҳлантириляпти.

• أن مقاليد الرزق بيد الله سبحانه وتعالى، وأن توسعة الله تعالى أو تضييقه في رزق عبدٍ ما لا ينبغي أن يكون موجبًا لفرح أو حزن، فهو ليس دليلًا على رضا الله أو سخطه على ذلك العبد.
Ризқ калитлари Аллоҳнинггина Қўлидадир. Бир бандага ризқнинг мўл ёки танг қилиб берилиши шодлик ёки хафаликка олиб бормасин. Аллоҳнинг ризоси ёки ғазаби ризқнинг мўл ёки танг бўлишига боғлиқ эмас.

• أن الهداية ليست بالضرورة مربوطة بإنزال الآيات والمعجزات التي اقترح المشركون إظهارها.
Ҳидоят ўша мушриклар талаб қилган мўъжизаларга боғланиб қолган иш эмас.

• من آثار القرآن على العبد المؤمن أنه يورثه طمأنينة في القلب.
Қуръоннинг мўмин бандага кўрсатадиган таъсирларидан бири шуки, у қалбга хотиржамлик ато этади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (28) Сура: Раъд сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш