Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (37) Сура: Раъд сураси
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلۡنَٰهُ حُكۡمًا عَرَبِيّٗاۚ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ مَا جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا وَاقٖ
Эй Пайғамбар, олдинги китобларни ўз қавмининг тилида нозил қилганимиздек, сизга Қуръонни араб тилида ҳақнинг муфассал баёни қилиб нозил қилдик. Эй Пайғамбар, сизга Аллоҳ илм берганидан кейин ҳам аҳли китобларнинг ўзларининг ҳавойи нафсларига тўғри келмайдиган жойларини олиб ташлаш ҳақидаги талабларига рози бўлсангиз, сизга Аллоҳ тарафидан ишларингизни ўнглаб турадиган бир бошқарувчи ҳам, душманларинингиздан ҳимоя қиладиган бир ҳимоячи ҳам, Ўзининг азобидан мудофаа қиладиган бир мудофаачи ҳам бўлмайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الترغيب في الجنة ببيان صفتها، من جريان الأنهار وديمومة الرزق والظل.
Жаннатни тавсифлаш орқали унга тарғиб қилиняпти. Анҳорлар оқиб ўтиши, мева ва соянинг доимийлиги...

• خطورة اتباع الهوى بعد ورود العلم وأنه من أسباب عذاب الله.
Илм ҳосил бўлганидан кейин ҳавойи нафсга эргашиш ўта хатарли. У Аллоҳнинг азобига олиб борадиган сабаблардандир.

• بيان أن الرسل بشر، لهم أزواج وذريات، وأن نبينا صلى الله عليه وسلم ليس بدعًا بينهم، فقد كان مماثلًا لهم في ذلك.
Пайғамбарлар ҳам инсон экани, уларда ҳам хотин, бола-чақа борлиги, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўшалардан бири экани, янги пайдо бўлмагани баён қилиняпти.

 
Маънолар таржимаси Оят: (37) Сура: Раъд сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш