Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (11) Сура: Иброҳим сураси
قَالَتۡ لَهُمۡ رُسُلُهُمۡ إِن نَّحۡنُ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يَمُنُّ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۖ وَمَا كَانَ لَنَآ أَن نَّأۡتِيَكُم بِسُلۡطَٰنٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ
Уларга пайғамбарлари раддия билдириб дедилар: "Биз ҳам сизларга ўхшаган одамлар эканимизни инкор этмаймиз. Лекин бундан ҳамма нарсада худди сизлардек бўлишимиз лозимлиги англашилмайди. Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганига инъом қилиб, уни пайғамбарликка танлаб олади. Биз сизлар талаб қилаётган ҳужжатни ўзимизча келтира олмаймиз, фақат Аллоҳнинг изни билангина келтира оламиз. Бу ишга ёлғиз Аллоҳгина қодирдир. Шундай экан, мўминлар ўзларининг ҳамма ишларида ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أن الأنبياء والرسل بشرٌ من بني آدم، غير أن الله تعالى فضلهم بحمل الرسالة واصطفاهم لها من بين بني آدم.
Пайғамбарлар ҳам бошқалар каби инсон, Одам алайҳиссалом болаларидан. Фақат Аллоҳ Ўз фазли ила одамлар орасидан уларни пайғамбарликка саралаб олган.

• على الداعية الذي يريد التغيير أن يتوقع أن هناك صعوبات جَمَّة سوف تقابله، ومنها الطرد والنفي والإيذاء القولي والفعلي.
Одамларни ислоҳ қилмоқчи бўлган даъватчи даъват йўлида турли хил синовларга, машаққатларга дуч келишини ҳисобга олиб қўйсин. Ҳайдалиш, қувилиш, тил ва қўл озорларига йўлиқиш ана шулар жумласидандир.

• أن الدعاة والصالحين موعودون بالنصر والاستخلاف في الأرض.
Даъватчилар ва солиҳларга зафар ва ер юзини эгаллаш ваъдаси берилган.

• بيان إبطال أعمال الكافرين الصالحة، وعدم اعتبارها بسبب كفرهم.
Кофирларнинг яхши амаллари ҳабата кетади. Кофир бўлганлари учун эътиборга олинмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (11) Сура: Иброҳим сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш