Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (22) Сура: Иброҳим сураси
وَقَالَ ٱلشَّيۡطَٰنُ لَمَّا قُضِيَ ٱلۡأَمۡرُ إِنَّ ٱللَّهَ وَعَدَكُمۡ وَعۡدَ ٱلۡحَقِّ وَوَعَدتُّكُمۡ فَأَخۡلَفۡتُكُمۡۖ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيۡكُم مِّن سُلۡطَٰنٍ إِلَّآ أَن دَعَوۡتُكُمۡ فَٱسۡتَجَبۡتُمۡ لِيۖ فَلَا تَلُومُونِي وَلُومُوٓاْ أَنفُسَكُمۖ مَّآ أَنَا۠ بِمُصۡرِخِكُمۡ وَمَآ أَنتُم بِمُصۡرِخِيَّ إِنِّي كَفَرۡتُ بِمَآ أَشۡرَكۡتُمُونِ مِن قَبۡلُۗ إِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Жаннатийлар жаннатга, дўзахийлар дўзахга кириб, ҳамма иш битгач, шайтон деди: "Аллоҳ сизларга чин ваъда қилганди, ваъдасини бажарди. Мен эса ёлғон ваъда бериб алдагандим. Шунинг учун ваъдамни бажармайман. Мен учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, сизларни куфру залолатга мажбур қилмаганман. Ўзларингиз куфрга чақириб, гуноҳни чиройли қилиб кўрсатган заҳотим, дарров менга эргаша қолгансиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилинглар. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бера олмайсизлар. Олдин сизлар мени Аллоҳга шерик қилганингларни инкор этаман". Аллоҳга кофир бўлган ва ширк келтирган золимлар учун Қиёмат куни аламли азоб бордир.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• بيان سوء عاقبة التابع والمتبوع إن اجتمعا على الباطل.
Ноҳақлик устида бирлашган эргашувчининг ҳам, эргаштирувчининг ҳам оқибати ўта аянчли бўлади.

• بيان أن الشيطان أكبر عدو لبني آدم، وأنه كاذب مخذول ضعيف، لا يملك لنفسه ولا لأتباعه شيئًا يوم القيامة.
Одам боласининг энг катта душмани шайтондир. У ёлғончи, заиф ва ночордир. Қиёмат кунида ўзига ҳам, тобеларига ҳам ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.

• اعتراف إبليس أن وعد الله تعالى هو الحق، وأن وعد الشيطان إنما هو محض الكذب.
Иблис Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини, ўзи эса ёлғон ваъда берганини тан олади.

• تشبيه كلمة التوحيد بالشجرة الطيبة الثمر، العالية الأغصان، الثابتة الجذور.
Тавҳид калимаси яхши дарахтга ўхшайди. Унинг томирлари мустаҳкам, шохлари эса осмонда.

 
Маънолар таржимаси Оят: (22) Сура: Иброҳим сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш