Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (26) Сура: Иброҳим сураси
وَمَثَلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٖ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ ٱجۡتُثَّتۡ مِن فَوۡقِ ٱلۡأَرۡضِ مَا لَهَا مِن قَرَارٖ
Нопок ширк сўзи нопок заққум дарахтига ўхшайди. У ердан узилиб, ўзича тура олмайдиган бўлиб қолган. Само сари юксала ҳам олмайди. Яқинда қовжираб ўлади. Кейин уни шамол учириб кетади. Куфр калимаси шунга ўхшайди. Тезда фоний бўлишга маҳкум. Куфрдан келиб чиққан яхши амал эгасини Аллоҳ сари юксалтира олмайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• تشبيه كلمة الكفر بشجرة الحَنْظل الزاحفة، فهي لا ترتفع، ولا تنتج طيبًا، ولا تدوم.
Куфр калимаси қуриган, юқорига кўтарилмайдиган, яхши мева бермайдиган, давом этмайдиган заққум дарахтига ўхшатиляпти.

• الرابط بين الأمر بالصلاة والزكاة مع ذكر الآخرة هو الإشعار بأنهما مما تكون به النجاة يومئذ.
Намоз ва закотни охиратни эслатишга боғлаш, одамда қиёматдаги нажот шу икки амалга боғлиқ экан, деган ҳиссиётни пайдо қилади.

• تعداد بعض النعم العظيمة إشارة لعظم كفر بعض بني آدم وجحدهم نعمه سبحانه وتعالى .
Айрим улуғ неъматларнинг бирма-бир зикр қилиниши одам боласининг Аллоҳ таоло ато этган неъматларга қанчалар нонкўр эканини кўрсатиб беради.

 
Маънолар таржимаси Оят: (26) Сура: Иброҳим сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш