Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (7) Сура: Иброҳим сураси
وَإِذۡ تَأَذَّنَ رَبُّكُمۡ لَئِن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِيدَنَّكُمۡۖ وَلَئِن كَفَرۡتُمۡ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٞ
Мусо уларга дедики, Парвардигорингиз қулоғингизга қуйиб қўйган мана бу гапларни ҳам эсланглар: "Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилсангизлар, Ўз фазли ила неъматларини янада зиёда қилади. Агар нонкўрлик қилсангизлар, У Зотнинг ношукрларга қаратилган азоби жуда қаттиқдир".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من وسائل الدعوة تذكير المدعوين بنعم الله تعالى عليهم، خاصة إن كان ذلك مرتبطًا بنعمة كبيرة، مثل نصر على عدوه أو نجاة منه.
Даъват воситаларидан бири одамларга Аллоҳнинг неъматларини эслатиб туришдир, айниқса, душман устидан ғолиб қилиш ёки ундан нажот бериш каби катта неъматларни.

• من فضل الله تعالى أنه وعد عباده مقابلة شكرهم بمزيد الإنعام، وفي المقابل فإن وعيده شديد لمن يكفر به.
Аллоҳнинг фазлу марҳаматини кўрингки, шукр қилсангиз, неъматини янада зиёда қилиб беради. Унинг муқобилида нонкўрлик қилганларга азоби қаттиқдир.

• كفر العباد لا يضر اللهَ البتة، كما أن إيمانهم لا يضيف له شيئًا، فهو غني حميد بذاته.
Бандаларнинг куфр келтириши Аллоҳга зарар қилмайди, албатта. Иймон келтиришлари билан ҳам Аллоҳни сийлаган бўлиб қолмайдилар. Аллоҳ ўз-ўзидан беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (7) Сура: Иброҳим сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш