Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (100) Сура: Наҳл сураси
إِنَّمَا سُلۡطَٰنُهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ يَتَوَلَّوۡنَهُۥ وَٱلَّذِينَ هُم بِهِۦ مُشۡرِكُونَ
У ўзини дўст тутадиган ва унинг иғвосига учиб, Аллоҳга ширк келтирадиган, У Зотдан бошқага ибодат қиладиган кимсаларгагина ҳукмини ўтаказа олади. Васваса қилиб, уларни йўлдан уради.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• العمل الصالح المقرون بالإيمان يجعل الحياة طيبة.
Иймондан келиб чиққан солиҳ амал ҳаётни сокин, хотиржам, ёқимли ҳаётга айлантиради.

• الطريق إلى السلامة من شر الشيطان هو الالتجاء إلى الله، والاستعاذة به من شره.
Шайтоннинг ёмонлигидан нажот топиш йўли Аллоҳга илтижо қилиб, паноҳ сўрашдир.

• على المؤمنين أن يجعلوا القرآن إمامهم، فيتربوا بعلومه، ويتخلقوا بأخلاقه، ويستضيئوا بنوره، فبذلك تستقيم أمورهم الدينية والدنيوية.
Мўминлар Қуръонни ўзларига йўл кўрсатадиган маёқ қилиб олсинлар. Ундаги илмлар асосида тарбия топсинлар, унда кўрсатилган хулқларни ўзлаштирсинлар, унинг нури ила йўлларини ёритсинлар. Ана шунда уларнинг дунёвий ишлари ҳам, диний ишлари ҳам соз бўлади.

• نسخ الأحكام واقع في القرآن زمن الوحي لحكمة، وهي مراعاة المصالح والحوادث، وتبدل الأحوال البشرية.
Қуръондаги айрим ҳукмларнинг ваҳий даврида бекор қилиниши остида бир ҳикмат бор. У башарият аҳволининг тинимсиз ўзгариб туриши ҳамда манфаатлар ва шароитларни ҳисобга олиб иш қилишдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (100) Сура: Наҳл сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш