Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (31) Сура: Наҳл сураси
جَنَّٰتُ عَدۡنٖ يَدۡخُلُونَهَا تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ لَهُمۡ فِيهَا مَا يَشَآءُونَۚ كَذَٰلِكَ يَجۡزِي ٱللَّهُ ٱلۡمُتَّقِينَ
Доимий қоладиган бўлиб кириладиган жаннатлар. Қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтади. Уларга жаннатларда истаган нарсалари муҳайё қилинади. Истаганларича ейдилар, ичадилар. Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматини мана шундай мукофотлаганидек, бошқа пайғамбарларнинг умматларини ҳам мукофотлайди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• فضيلة أهل العلم، وأنهم الناطقون بالحق في الدنيا ويوم يقوم الأشهاد، وأن لقولهم اعتبارًا عند الله وعند خلقه.
Оятларда илм аҳлининг фазли ҳақида сўз юритиляпти. Улар бу дунёда ҳам, гувоҳлар гувоҳлигини қиладиган кунда ҳам ҳақ гапни айтадилар. Аллоҳнинг наздида ҳам, халқнинг наздида ҳам улар айтган гапнинг эътибори бўлади.

• من أدب الملائكة مع الله أنهم أسندوا العلم إلى الله دون أن يقولوا: إنا نعلم ما كنتم تعملون، وإشعارًا بأنهم ما علموا ذلك إلا بتعليم من الله تعالى.
Фаришталар: "Сизлар қилаётган ишларни Биз биламиз", деганларида "Биз" сўзидан Аллоҳни назарда тутаётганлари уларнинг Аллоҳ олдида нақадар одоб билан туришларини кўрсатади. Чунки улар Аллоҳ билдиргани учунгина била олишларини ҳис этиб, шундай дедилар.

• من كرم الله وجوده أنه يعطي أهل الجنة كل ما تمنوه عليه، حتى إنه يُذَكِّرهم أشياء من النعيم لم تخطر على قلوبهم.
Жаннатийларга нимани истасалар, ҳаммасини муҳайё этиши Аллоҳнинг карами ва саховатидандир. Аллоҳ уларга ҳатто ҳаёлларига ҳам келмаган неъматларни-да эслатади.

• العمل هو السبب والأصل في دخول الجنة والنجاة من النار، وذلك يحصل برحمة الله ومنَّته على المؤمنين لا بحولهم وقوتهم.
Жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топишнинг сабаби ва пойдевори амалдир. Аммо бу муваффақиятга мўминларнинг куч-қуввати билан эмас, Аллоҳнинг уларга бўлган меҳрибонлиги, олийжаноблиги туфайли эришилади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (31) Сура: Наҳл сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш