Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (61) Сура: Наҳл сураси
وَلَوۡ يُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِظُلۡمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَيۡهَا مِن دَآبَّةٖ وَلَٰكِن يُؤَخِّرُهُمۡ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗىۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمۡ لَا يَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةٗ وَلَا يَسۡتَقۡدِمُونَ
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулми, куфрига яраша жазолаганида, ер юзида биронта инсонни ҳам, ҳайвонни ҳам тирик қўймаган бўларди. Лекин ҳар қандай нуқсондан пок У Зот уларни маълум муддатга қадар кечиктириб туради. Ўша муддат келганида уни бир сония ҳам ортга ёки олдга сура олмайдилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من جهالات المشركين: نسبة البنات إلى الله تعالى، ونسبة البنين لأنفسهم، وأَنفَتُهم من البنات، وتغيّر وجوههم حزنًا وغمَّا بالبنت، واستخفاء الواحد منهم وتغيبه عن مواجهة القوم من شدّة الحزن وسوء الخزي والعار والحياء الذي يلحقه بسبب البنت.
Мушрикларнинг нақадар жоҳиллигига қарангки, қиз фарзандларни Аллоҳга, ўғил фарзандни ўзларига нисбат берадилар. Қиз кўришдан ор қиладилар, афтлари буришиб, ғам-қайғуга ботадилар. Шу қадарки, номус кучидан қавмга, одамларга рўбарў бўлишдан уяладилар.

• من سنن الله إمهال الكفار وعدم معاجلتهم بالعقوبة ليترك الفرصة لهم للإيمان والتوبة.
Кофирларнинг тавба қилиб, иймонга келиб олишларига фурсат бериб, уларга жазо юборишни кечиктириб туриши Аллоҳнинг қонуниятларидандир.

• مهمة النبي صلى الله عليه وسلم الكبرى هي تبيان ما جاء في القرآن، وبيان ما اختلف فيه أهل الملل والأهواء من الدين والأحكام، فتقوم الحجة عليهم ببيانه.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг энг катта вазифаси Қуръонда келган ҳукмларни тушунтириш ҳамда одамларга ўзлари талашиб-тортишаётган дин ва шариат каби масалаларни баён қилиб беришдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (61) Сура: Наҳл сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш