Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (16) Сура: Исроъ сураси
وَإِذَآ أَرَدۡنَآ أَن نُّهۡلِكَ قَرۡيَةً أَمَرۡنَا مُتۡرَفِيهَا فَفَسَقُواْ فِيهَا فَحَقَّ عَلَيۡهَا ٱلۡقَوۡلُ فَدَمَّرۡنَٰهَا تَدۡمِيرٗا
Бир шаҳарни зулму зўравонлиги туфайли ҳалок қилмоқчи бўлсак, ундаги бойлик (ва мансаб) кўзини кўр қилиб қўйганларга итоат этишни буюрамиз. Улар эса итоат этмайдилар. Аксинча, осийлик, итоатсизлик қиладилар. Шу билан уларга азоб юборишга ҳақли бўламиз-да, уларни парча-парча қилиб юборамиз.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• من اهتدى بهدي القرآن كان أكمل الناس وأقومهم وأهداهم في جميع أموره.
Ким Қуръон ҳидоятига эргашса, ўзининг ҳамма ишларида энг тўғри, энг мукаммал йўлни танлаган одам бўлади.

• التحذير من الدعوة على النفس والأولاد بالشر.
Одам ўзига, болаларига дуойи бад қилиши жоиз эмас.

• اختلاف الليل والنهار بالزيادة والنقص وتعاقبهما، وضوء النهار وظلمة الليل، كل ذلك دليل على وحدانية الله ووجوده وكمال علمه وقدرته.
Кеча ва кундузнинг фарқланишида, навбатлашиб туришида, узун-қисқалигида, кечанинг қоронғулигию кундузнинг ёруғлигида Аллоҳнинг борлигини, бирлигини, илмдаю қудратда баркамоллигини кўрсатиб турувчи далиллар бор.

• تقرر الآيات مبدأ المسؤولية الشخصية، عدلًا من الله ورحمة بعباده.
Оятлар шахсий масъулиятнинг асоси Аллоҳ таолонинг адолати ва бандаларига меҳрибонлиги эканини таъкидлаяпти. Аллоҳ таолонинг инсон зиммасига масъулият юклагани У Зотнинг адолати ва бандаларига меҳрибонлигини таъкидлаб турибди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (16) Сура: Исроъ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш