Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (32) Сура: Исроъ сураси
وَلَا تَقۡرَبُواْ ٱلزِّنَىٰٓۖ إِنَّهُۥ كَانَ فَٰحِشَةٗ وَسَآءَ سَبِيلٗا
Зинодан эҳтиёт бўлинглар. Унга қизиқтирадиган ишлардан узоқ юринглар. У ўта манфур ишдир ва жуда ёмон йўлдир. У туфайли насаблар айнийди ва у Аллоҳнинг азобини чақиради.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الأدب الرفيع هو رد ذوي القربى بلطف، ووعدهم وعدًا جميلًا بالصلة عند اليسر، والاعتذار إليهم بما هو مقبول.
Қариндошларга мулойимлик билан рад жавобини бериб, бой бўлиб кетсам, сизларга яхшилик қиламан, дея ваъдалар бериш, айнан ҳозир ёрдам бера олмаётгани учун чиройли узр сўраш буюк одобдир.

• الله أرحم بالأولاد من والديهم؛ فنهى الوالدين أن يقتلوا أولادهم خوفًا من الفقر والإملاق وتكفل برزق الجميع.
Аллоҳ болаларга уларнинг оталаридан ҳам меҳрибонроқ. У Зот ота-онани камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб, болаларни ўлдиришдан қайтарди. Ҳаммани ризқ билан таъминлади.

• في الآيات دليل على أن الحق في القتل للولي، فلا يُقْتَص إلا بإذنه، وإن عفا سقط القصاص.
Оятларда қотилни ўлдириш ҳуқуқи маййитнинг эгасида эканига далил бор. Бу иш фақат унинг изни билангина ижро этилади. Кечириб юборса, қасос бекор қилинади.

• من لطف الله ورحمته باليتيم أن أمر أولياءه بحفظه وحفظ ماله وإصلاحه وتنميته حتى يبلغ أشده.
Етимнинг молини то балоғат ёшига етгунига қадар асраб-авайлаб, яхши униб-ўсиши учун энг керакли жойларгагина сарфлашни буюриши Аллоҳ таолонинг етимга бўлган лутфу марҳаматидандир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (32) Сура: Исроъ сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш