Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (21) Сура: Марям сураси
قَالَ كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِ هُوَ عَلَيَّ هَيِّنٞۖ وَلِنَجۡعَلَهُۥٓ ءَايَةٗ لِّلنَّاسِ وَرَحۡمَةٗ مِّنَّاۚ وَكَانَ أَمۡرٗا مَّقۡضِيّٗا
Жаброил алайҳиссалом деди: "Тўғри. Сенга бирон одам тегмаган. Сен зинокор ҳам эмассан. Лекин Парвардигоринг айтдики, бир болани отасиз яратиш Менга осон. Токи, у бола одамларга Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турадиган бир белги-аломат ҳамда мўминлар учун Биз тарафамиздан юборилган раҳмат бўлсин. Бу иш Лавҳул-Маҳфузга битилган, ҳукми чиқариб қўйилган ишдир".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• الصبر على القيام بالتكاليف الشرعية مطلوب.
Шаръий вазифаларни бажариш йўлида сабр қилиш вожиб.

• علو منزلة بر الوالدين ومكانتها عند الله، فالله قرنه بشكره.
Ота-онага яхшилик қилишнинг мақоми Аллоҳнинг ҳузурида жуда баланд. Бу ишни Аллоҳ Ўзига шукр қилиш билан бирга зикр қилди.

• مع كمال قدرة الله في آياته الباهرة التي أظهرها لمريم، إلا أنه جعلها تعمل بالأسباب ليصلها ثمرة النخلة.
Аллоҳ таоло гарчи Ўзининг нақадар етук қудрат соҳиби эканини Марямга намойиш қилган бўлса-да, унинг хурмо мевасига сабаблар орқали эришмоғини истади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (21) Сура: Марям сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш