Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (44) Сура: Марям сураси
يَٰٓأَبَتِ لَا تَعۡبُدِ ٱلشَّيۡطَٰنَۖ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ كَانَ لِلرَّحۡمَٰنِ عَصِيّٗا
Эй отажон, зинҳор шайтонга итоат этиб, унга ибодат қилиб қўйманг! Шайтон Раҳмонга осийлик қилганди. Унга Одамга сажда қилишни буюрганида бош тортиб, сажда қилмаганди.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• لما كان اعتزال إبراهيم لقومه مشتركًا فيه مع سارة، ناسب أن يذكر هبتهما المشتركة وحفيدهما، ثم جاء ذكر إسماعيل مستقلًّا مع أن الله وهبه إياه قبل إسحاق.
Иброҳим алайҳиссалом қавмидан ажралган пайтда аёли Сора ҳам у киши билан бирга эди. Ўғли ва набираси ҳар иккисига ато этилган ҳадя бўлди. Исмоил алайҳиссалом ҳақидаги гаплар эса кейинроқ алоҳида бир ўринда айтиб ўтилди. Ҳолбуки, Аллоҳ Исмоилни Исҳоқдан олдин ато этган эди.

• التأدب واللطف والرفق في محاورة الوالدين واختيار أفضل الأسماء في مناداتهما.
Оятларда ота-она билан гаплашаётганда одоб билан туриш, мулойим гапириш, уларни энг гўзал номлар билан чақириш кўрсатиб бериляпти.

• المعاصي تمنع العبد من رحمة الله، وتغلق عليه أبوابها، كما أن الطاعة أكبر الأسباب لنيل رحمته.
Гуноҳлар бандани Аллоҳнинг раҳматидан мосуво қилиб қўяди. Унга раҳмат эшиклари ёпилиб қолади. Тоат эса ўша эшикларни очиб юборади.

• وعد الله كل محسن أن ينشر له ثناءً صادقًا بحسب إحسانه، وإبراهيم عليه السلام وذريته من أئمة المحسنين.
Аллоҳ ҳар бир яхшилик қилган одамга яхши ном қолдиришни ваъда қилган. Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг зурриёти яхшилик қилгувчиларнинг пешволаридандир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (44) Сура: Марям сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш