Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (176) Сура: Бақара сураси
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ نَزَّلَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّۗ وَإِنَّ ٱلَّذِينَ ٱخۡتَلَفُواْ فِي ٱلۡكِتَٰبِ لَفِي شِقَاقِۭ بَعِيدٖ
Илм ва ҳидоятни яширганлари учун жазога йўлиқишларининг сабаби шуки, Аллоҳ илоҳий китобларни ҳақ билан нозил қилди. Шунинг ўзи уларни яширмасдан етказишни тақозо қилади. Илоҳий китоблар борасида ихтилоф қилиб, бирига ишониб, бошқасига ишонмаганлар ҳақиқатнинг кўчасидан ҳам ўта олмасдан, талашиб-тортишиш ботқоғига ботиб юраверадилар.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أكثر ضلال الخلق بسبب تعطيل العقل، ومتابعة من سبقهم في ضلالهم، وتقليدهم بغير وعي.
Одамларнинг аксарияти ўз ақлларини ишлатмасдан, залолатдаги ота-боболарига эргашишлари ва уларга онгсиз тарзда кўр-кўрона тақлид қилишлари туфайли йўлдан озадилар.

• عدم انتفاع المرء بما وهبه الله من نعمة العقل والسمع والبصر، يجعله مثل من فقد هذه النعم.
Аллоҳ берган ақл, кўз ва қулоқдан фойдана билмаганлар шу неъматлардан мосуво бўлганларга ўхшаб қоладилар.

• من أشد الناس عقوبة يوم القيامة من يكتم العلم الذي أنزله الله، والهدى الذي جاءت به رسله تعالى.
Қиёмат кунида энг қаттиқ азобга гирифтор бўладиган тоифалардан бири Аллоҳ нозил қилган илмни ва пайғамбарлар олиб келган ҳидоятни яширган кимсалардир.

• من نعمة الله تعالى على عباده المؤمنين أن جعل المحرمات قليلة محدودة، وأما المباحات فكثيرة غير محدودة.
Мўминларга ҳаром қилинган нарсаларни жуда оз, саноқли қилиб, рухсат этилган нарсаларни эса кўп, сероб қилиб қўйиши Аллоҳнинг бандаларига ато этган неъматидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (176) Сура: Бақара сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш