Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (194) Сура: Бақара сураси
ٱلشَّهۡرُ ٱلۡحَرَامُ بِٱلشَّهۡرِ ٱلۡحَرَامِ وَٱلۡحُرُمَٰتُ قِصَاصٞۚ فَمَنِ ٱعۡتَدَىٰ عَلَيۡكُمۡ فَٱعۡتَدُواْ عَلَيۡهِ بِمِثۡلِ مَا ٱعۡتَدَىٰ عَلَيۡكُمۡۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلۡمُتَّقِينَ
Еттинчи ҳижрийда уруш ҳаром қилинган ой шарофати билан Аллоҳ сизларга Ҳарамга кириш имконини берди. Б у иш олтинчи ҳижрийда мушриклар сизларни Ҳарамга қўймаганидан эваздир. Ҳурматлар, яъни, Баладул- Ҳаром, Шаҳрул-Ҳаром ва эҳром каби уруш ҳаром қилинган жойлар ва ойлардаги тажовузнинг жазоси қасосдир. Ким сизларга қандай тажовуз қилган бўлса, сизлар ҳам ўшандек тажовуз қилинглар. Ҳаддан ошиб, мусла (ўликнинг аъзоларини кесиб ташлаш)гача борманглар. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошганларни ёқтирмайди. Ҳаддан ошиб, рухсат этилмаган ишларни қилишда Аллоҳдан қўрқинглар. Билингларки, Аллоҳ тақводорлар билан бирга бўлиб, уларга куч-қувват ва муваффақият ато этади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• مقصود الجهاد وغايته جَعْل الحكم لله تعالى وإزالة ما يمنع الناس من سماع الحق والدخول فيه.
Жиҳоднинг ғоя ва мақсади ҳокимият Аллоҳники бўлиб қолиши ҳамда одамларни ҳақ динга қулоқ солиш ва унга киришдан тўсаётган йўлдаги тўсиқларни олиб ташлашдир.

• ترك الجهاد والقعود عنه من أسباب هلاك الأمة؛ لأنه يؤدي إلى ضعفها وطمع العدو فيها.
Жиҳодни тарк қилиб, қўл қовуштириб ўтириб қолиш умматни ҳалокат чоҳига отадиган сабаблардан биридир. Чунки бу иш унинг заифлашувига ва душманларининг уни босиб олишга кўз олайтиришига олиб боради.

• وجوب إتمام الحج والعمرة لمن شرع فيهما، وجواز التحلل منهما بذبح هدي لمن مُنِع عن الحرم.
Қурби етганлар ҳаж ва умрани тўкис адо этсинлар. Йўлда тўсиқлар бўлса, бирон жонлиқ сўйиш билан эҳромдан чиқиш жоиз.

 
Маънолар таржимаси Оят: (194) Сура: Бақара сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш