Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (213) Сура: Бақара сураси
كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَمَا ٱخۡتَلَفَ فِيهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ أُوتُوهُ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۖ فَهَدَى ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لِمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ مِنَ ٱلۡحَقِّ بِإِذۡنِهِۦۗ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٍ
Одамлар оталарининг дини асосида бирлашган бир уммат эдилар. Кейин эса шайтонлар уларни йўлдан оздириб, мўмин ва кофирга ажралдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга пайғамбарларни юборди. Улар итоатгўй мўминларга жаннат ҳақидаги муждани, кофирларга эса Аллоҳ тайёрлаб қўйган қаттиқ азоб ҳақидаги шумхабарни етказдилар. Пайғамбарлар одамлар ўртасидаги ихтилофларга ҳакамлик қилишлари учун, улар билан бирга шак-шубҳадан холи китобларни ҳам нозил қилди. Аллоҳ нозил қилган Таврот ҳақида унинг ҳақ эканига Аллоҳ тарафидан ҳужжатлар келганини биладиган яҳудийлар адолатсизларча ихтилофга бордилар. Аллоҳ Ўз изни-иродаси ила мўминларни ҳидоят билан залолатни ажрата олишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган одамни ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри йўлга - иймон йўлига ҳидоят қилади.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• ترك شكر الله تعالى على نعمه وترك استعمالها في طاعته يعرضها للزوال ويحيلها بلاءً على صاحبها.
Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилмасак, уларни тоат-ибодат йўлида ишлатмасак, уларни йўқотамиз ва улар бошимизга битган балога айланади.

• الأصل أن الله خلق عباده على فطرة التوحيد والإيمان به، وإبليس وأعوانه هم الذين صرفوهم عن هذه الفطرة إلى الشرك به.
Аслида Аллоҳ ҳамма бандаларини тавҳид ва иймон табиати ила яратган. Кейин эса иблис ва унинг малайлари одамларни шу покиза табиатдан ширк сари буриб юборганлар.

• أعظم الخذلان الذي يؤدي للفشل أن تختلف الأمة في كتابها وشريعتها، فيكفّر بعضُها بعضًا، ويلعن بعضُها بعضًا.
Энг катта муваффақиятсизлик ва шармандалик умматнинг ўз китоби ва шариати борасида ихтилоф қилиб, бир-бирини кофирга чиқариши ва лаънатлашидир.

• الهداية للحق الذي يختلف فيه الناس، ومعرفة وجه الصواب بيد الله، ويُطلب منه تعالى بالإيمان به والانقياد له.
Одамлар ҳақиқат борасида ихтилоф қиладилар. Унга ҳидоятланиш эса Аллоҳнинг қўлидадир. Бунинг учун Аллоҳга иймон келтириш ва У Зотга тўла бўйсуниш талаб қилинади.

• الابتلاء سُنَّة الله تعالى في أوليائه، فيبتليهم بقدر ما في قلوبهم من الإيمان به والتوكل عليه.
Бало ва синовнинг келиши Аллоҳ таолонинг ўз дўстлари борасидаги қонунидир. Дўстларининг қалбларидаги иймон ва таваккул қанча бўлса, уларга ўшанча синов юборади.

• من أعظم ما يعين على الصبر عند نزول البلاء، الاقتداء بالصالحين وأخذ الأسوة منهم.
Бало ва синов чоғида сабрга олиб борадиган энг катта кўмакчи солиҳларга эргашиш ва улардан ўрнак олишдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (213) Сура: Бақара сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш