Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (98) Сура: Бақара сураси
مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّلَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَجِبۡرِيلَ وَمِيكَىٰلَ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَدُوّٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ
Ким Аллоҳга, Унинг малоикаларига, пайғамбарларига, Жаброил ва Мекоилдек муқарраб фаришталарига душман бўлса, Аллоҳ бундай кофирларга сизлардан ёки бошқалардан бўлишидан қатъи назар, душмандир! Кимнинг душмани Аллоҳ бўлса, унинг мағлуб бўлиши муқаррардир!
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• المؤمن الحق يرجو ما عند الله من النعيم المقيم، ولهذا يفرح بلقاء الله ولا يخشى الموت.
Ҳақиқий мўмин Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳақиқий, барқарор неъматдан умидвор бўлади. Шунинг учун ўлимдан қўрқмайди, билъакс, Аллоҳнинг олдига бораётганидан хурсанд бўлади.

• حِرص اليهود على الحياة الدنيا حتى لو كانت حياة حقيرة مهينة غير كريمة.
Яҳудлар хорлик, ҳақирлик билан бўлса ҳам яшаб қолишга, дунё ҳаётига ҳарис бўладилар.

• أنّ من عادى أولياء الله المقربين منه فقد عادى الله تعالى.
Аллоҳнинг муқарраб дўстларига душманлик қилган одам Аллоҳнинг Ўзига душманлик қилган киши билан баробар.

• إعراض اليهود عن نبوة محمد صلى الله عليه وسلم بعدما عرفوا تصديقه لما في أيديهم من التوراة.
Яҳудийлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини онгли тарзда, ҳақлигини билиб туриб инкор қилдилар. Чунки уларнинг қўлида у зотни тасдиқловчи Таврот бор эди.

• أنَّ من لم ينتفع بعلمه صح أن يوصف بالجهل؛ لأنه شابه الجاهل في جهله.
Илмидан фойдалана билмаган одамни жоҳил дейиш мумкин. Чунки унинг жоҳилдан фарқи қолмайди.

 
Маънолар таржимаси Оят: (98) Сура: Бақара сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш