Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (1) Сура: Анбиё сураси

Анбиё сураси

Суранинг мақсадларидан..:
إثبات الرسالة وبيان وحدة غاية الأنبياء وعناية الله بهم.
Рисолатни исбот этиш ҳамда пайғамбарлардаги ғоя бирлигини ва Аллоҳнинг уларга бўлган иноятини баён қилиш.

ٱقۡتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمۡ وَهُمۡ فِي غَفۡلَةٖ مُّعۡرِضُونَ
Одамларнинг амаллари ҳисоб-китоб қилинадиган Қиёмат куни яқинлашиб қолди. Улар эса, охиратдан буткул юз ўгирган ҳолларида ғафлатда юрибдилар. Сабаби, улар дунё билан овора бўлиб қолишган.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• قُرْب القيامة مما يستوجب الاستعداد لها.
Қиёматнинг яқинлашаётгани унинг учун тайёргарлик кўриш лозимлигини тақозо этади.

• انشغال القلوب باللهو يصرفها عن الحق.
Қалбларнинг беҳуда ишлар билан машғул бўлиши уларни ҳақдан буриб юборади.

• إحاطة علم الله بما يصدر من عباده من قول أو فعل.
Бандалар тарафидан содир бўладиган ҳар бир ишни, ҳар бир гапни Аллоҳнинг илми қамраб олгандир.

• اختلاف المشركين في الموقف من النبي صلى الله عليه وسلم يدل على تخبطهم واضطرابهم.
Мушрикларнинг Пайғамбар алайҳиссалом билан ихтилоф қилишлари уларнинг залолат гирдобида боши айланиб юрганидан далолатдир.

• أن الله مع رسله والمؤمنين بالتأييد والعون على الأعداء.
Аллоҳ ҳар доим Ўзининг пайғамбарлари ва мўминлар билан бирга бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаб турган.

• القرآن شرف وعز لمن آمن به وعمل به.
Қуръон унга иймон келтирган ва амал қилган одам учун иззат ва шарафдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (1) Сура: Анбиё сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш