Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (34) Сура: Ҳаж сураси
وَلِكُلِّ أُمَّةٖ جَعَلۡنَا مَنسَكٗا لِّيَذۡكُرُواْ ٱسۡمَ ٱللَّهِ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلۡأَنۡعَٰمِۗ فَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞ فَلَهُۥٓ أَسۡلِمُواْۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُخۡبِتِينَ
Ўтган ҳар бир умматга бир диний ишни, Аллоҳга қурбонлик қилиб қон чиқаришни буюрганмиз. Токи, қурбонликларни сўяётганларида Аллоҳнинг номини зикр қилсинлар. Уларга ато этган туя, сигир, қўй каби ҳайвонлар учун шукр этсинлар. Эй одамлар, чин маъбудингиз шериксиз, ягона бир маъбуддир. Ёлғиз Унгагина бўйсунинглар. Эн Пайғамбар, ихлос билан бўйсунган зотларга уларни хурсанд қиладиган хушхабар борлигини етказиб қўйинг.
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• ضَرْب المثل لتقريب الصور المعنوية بجعلها في ثوب حسي، مقصد تربوي عظيم.
Қалбда кечадиган маънавий жараённи воқеда юз берадиган жараён мисолида тушунтириб бериш жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга.

• فضل التواضع.
Камтарлик фазилатдир.

• الإحسان سبب للسعادة.
Эҳсон саодат калитидир.

• الإيمان سبب لدفاع الله عن العبد ورعايته له.
Аллоҳ таолонинг бандани мудофаа қилиши, Ўз ҳифзу ҳимоясига олиши иймон туфайли бўлади.

 
Маънолар таржимаси Оят: (34) Сура: Ҳаж сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш