Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (73) Сура: Ҳаж сураси
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٞ فَٱسۡتَمِعُواْ لَهُۥٓۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَن يَخۡلُقُواْ ذُبَابٗا وَلَوِ ٱجۡتَمَعُواْ لَهُۥۖ وَإِن يَسۡلُبۡهُمُ ٱلذُّبَابُ شَيۡـٔٗا لَّا يَسۡتَنقِذُوهُ مِنۡهُۚ ضَعُفَ ٱلطَّالِبُ وَٱلۡمَطۡلُوبُ
Эй одамлар, бир масал зарб этилди. Унга қулоқ солинглар ва ундан ибрат олинглар. Сизлар ибодат қилаётган бут-санамлар битта пашшани ҳам ярата олмайдилар. Ҳаммалари бирлашганда ҳам бу ишни қилолмайдилар. Агар пашша улардан бирон керакли, ёқимли нарсасини тортиб олса, уни қутқариб ҳам ололмайдилар. Талаб қилаётган ўша бут-санамлар ҳам заиф, талаб қилинаётган пашша ҳам. Келиб-келиб, шу ожиз-нотавонларга ибодат қиласизларми?
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• أهمية ضرب الأمثال لتوضيح المعاني، وهي طريقة تربوية جليلة.
Маъноларни изоҳлаб бериш учун масал зарб этиш (мисоллар келтириш)нинг аҳамияти. Бу жуда самарали тарбия воситаси.

• عجز الأصنام عن خلق الأدنى دليل على عجزها عن خلق غيره.
Бутларнинг энг ҳақир нарсани ҳам ярата олмасликлари уларнинг ҳеч нарсани ярата олмасликларини кўрсатади.

• الإشراك بالله سببه عدم تعظيم الله.
Ширк Аллоҳни етарлича улуғламасликдан туғилади.

• إثبات صفتي القوة والعزة لله، وأهمية أن يستحضر المؤمن معاني هذه الصفات.
Аллоҳда қудратлилик ва азизлик сифатлари борлиги ўз исботини топиб турибди. Мўминнинг бу сифатлар ҳақида фикр юритиши ўта аҳамиятлидир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (73) Сура: Ҳаж сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш