Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Таржималар мундарижаси


Маънолар таржимаси Оят: (88) Сура: Мўъминун сураси
قُلۡ مَنۢ بِيَدِهِۦ مَلَكُوتُ كُلِّ شَيۡءٖ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيۡهِ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
Уларга айтинг: "Агар билсангизлар, айтинглар-чи, ҳамма нарсанинг мулки Қўлида бўлган Зот ким? Унинг мулки камаймайди. У Ўзи истаган бандасини Ўз ҳимоясига олади. У Зот бировга ёмонликни истаса, уни ҳеч ким У Зотдан ҳимоя қила олмайди. У Зотнинг азобидан қутқаролмайди".
Арабча тафсирлар:
Ушбу саҳифадаги оят фойдаларидан:
• عدم اعتبار الكفار بالنعم أو النقم التي تقع عليهم دليل على فساد فطرهم.
Кофирларнинг ўзларига ато этилган неъматларга ҳам, бошларига тушадиган балоларга ҳам эътибор бермасликлари табиатлари бузуқлигидан далолатдир.

• كفران النعم صفة من صفات الكفار.
Неъматларга нонкўрлик қилиш қофирларнинг сифатларидандир.

• التمسك بالتقليد الأعمى يمنع من الوصول للحق.
Кўр-кўрона тақлидга ёпишиб олиш ҳаққа олиб борадиган йўлдаги ғовдир.

• الإقرار بالربوبية ما لم يصحبه إقرار بالألوهية لا ينجي صاحبه.
Банда рубубиятга, яъни, борлиқнинг парвардигори Аллоҳ эканига иқрор бўлишининг ўзи билан нажот топмайди. Бунинг учун улуҳиятга ҳам иқрор бўлиши, яъни, ёлғиз Аллоҳдан ўзгага бандалик қилмаслиги лозимдир.

 
Маънолар таржимаси Оят: (88) Сура: Мўъминун сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Таржималар мундарижаси

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Ёпиш